Ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 05 март куни "YouTube" ижтимоий тармоғида фуқаро Н.Останов қарздорлик ундириб берилмаётганлигидан норозилигини баён қилган.
Мазкур мурожаат ўрганилганда, жиноят ишлари бўйича Нарпай туман судининг 27.07.2023 йилдаги “Маъмурий жазо қўллаш тўғрисида”ги қарорига асосан даъвогар Н.Остановнинг фойдасига жавобгар Т.М.дан 27 078 830 сўм ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган моддий зарар ундириш тўғрисида ижро ҳужжат Бюронинг Нарпай туман бўлимига келиб тушган ва ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, жавобгар томонидан қарздорлик ўз вақтида қопланмаганлиги сабабли 853 941 сўм миқдорида ижро йиғими қўлланилган.
Шунингдек, қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқишига таъқиқ ўрнатилган.
Бундан ташқари, мажбурий ижро чоралари қўлланилгандан сўнг қарздор Т.Мдан жами 11 457 143 сўм пул маблағлари ундирувчи Н.Остановга ундирилиб берилган.
Хозирда, қолган қолдиқ сумма бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.