Мажбурий ижро ҳаракатлари вақтинча тўхтатилган.
Жорий йилнинг 9 январь куни ижтимоий тармоқларда "Самарқандда Мажбурий ижро мулк даҳлсизлигига даҳл қилдими?" сарлавҳа остида танқид қилинганлиги кузатилди.
Аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 28.09.2022 йилдаги ижро варақасига асосан Пастдарғом туман, Камолот маҳалласида жойлашган жавобгар Р.О. томонидан 1.02 гектар ер майдонидан қурилиш ости майдони 705,42 квадрат метрдан иборат ноқонуний қурилишлар Р.О. ҳисобидан буздириш ва жавобгар С.А. томонидан 1,12 гектар ер майдонида қурилиш ости майдони 648,61 квадрат метрдан иборат ноқонуний қурилишлар жавобгар С.А. ҳисобидан буздириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Пастдарғом туман бўлимига 28.05.2024 йилда келиб тушган ва шу куни ижро иши юритишни қўзғатилиб, қарор нусхаси ижросини таъминлаш учун қарздорга юборилган.
Суднинг ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш учун мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида 2024 йилнинг 9 июль, 2 август, 11 сентябрь, 8 ноябрь кунларига бир неча маротаба ижро тайинланган бўлса-да, тарафлар келмаганлиги сабабли кейинга қолдирилган.
Қарздор С.А. 2024 йилнинг 31 июль куни Бюронинг Пастдарғом туман бўлимига келиб ёзган тушунтириш хатида ушбу ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш учун 10 кун муддат беришни сўраган.
Бироқ, ҳужжат ижроси ихтиёрий таъминламаганлиги боис, 18.12.2024 йилда алоқа хати яъни, талабномага асосан 20.12.2024 йил соат 11:00 га Пастдарғом туманида ижро ҳаракатлари тайинланган ва ушбу ижро ҳужжатини ижро этиш бўйича маҳалла раиси, холислар ва бошқалар иштирокида ижро ҳаракатини амалга оширган.
Ижро ҳаракатлари давомида соат 13:45 да Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судиининг 20.12.2024 йилдаги хатига асосан мажбурий ижро ҳаракатлари вақтинча тўхтатилган.