«Nexia 3» ни кредитга олиш схемаси охирига етмади.
Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш тўғрисида ижро варақаси чиқарилади.
Бизни кузатиб боринг ва каналга аъзо бўлинг 👇👇👇
t.me/mibjizzax
Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш тўғрисида ижро варақаси чиқарилади.
Жумладан, Суднинг тижорат банки фойдасига қарздор У.М.дан кредит қарздорлик ундирувини гаров мулки ҳисобланган «Nexia 3» автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси бюронинг Бахмал тумани бўлимига келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли «Nexia 3» автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди.
Автотранспорт эгасининг айтишича, кредитнинг ойига тушадиган тўловлар схемаси ойлик даромадига тўғри келмай қолган.
Келгусида гаров мулки аукцион савдоларида сотилиб, тушган пуллардан ижро ҳужжатлари юзасидан мавжуд қарздорликлар қопланади.
Бизни кузатиб боринг ва каналга аъзо бўлинг 👇👇👇
t.me/mibjizzax