Давлат ижрочиси ижро ҳаракатларини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:✅ давлат органларидан ва бошқа органлардан, ташкилотлардан ҳамда уларнинг
мансабдор шахсларидан зарур ҳужжатлар ва маълумотлар олиш;✅ давлат органларига ва бошқа органларга, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек
фуқароларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;✅ ишлаётган қарздорларга нисбатан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилишини ҳамда молиявий ҳужжатларнинг юритилишини ижро иши юритишга мувофиқ
текширувдан ўтказиш;
✅ ижро иши юритишда
иштирок этаётган шахсларга муайян ижро ҳаракатларини амалга ошириш масалалари юзасидан
топшириқлар бериш;✅ қарздорлар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган, қарздорга қарашли бўлган мол-мулк борлигини тасдиқловчи ҳужжатли маълумотлар мавжуд бўлганда эса бошқа шахслар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган жойларга ва шу жумладан
турар жойларга ва омборларга кириш,
зарур бўлган ҳолларда жойлар ҳамда омборларни мажбуран очиш ва холислар иштирокида кўздан кечириш, ўзга шахсларда қарздорга тегишли бўлган мол-мулк борлигини тасдиқловчи ҳужжатли маълумотлар мавжуд бўлмаганда эса бундай ҳаракатларни бошқа шахслар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган жойлар ва омборларда суд ажрими асосида амалга ошириш;
✅ қонунчиликка мувофиқ мол-мулкни хатлаш, хатланган мол-мулкни
олиб қўйиш, сақлашга топшириш ва реализация қилиш;✅ қарздорнинг
банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида, омонатларида турган ёки сақлаш учун қўйилган пул маблағлари ҳамда ўзга
қимматликларини хатлаш;✅ қарздор ва унинг дебиторларининг ҳисобварақларига ижро ҳужжатлари бўйича қарз суммаларни ундириш ҳақида
инкассо топшириқномаларини қўйиш;✅ олиб қўйилган мол-мулкни вақтинча сақлаш учун давлат мулкидаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан, мулкдорнинг розилиги билан эса, хусусий мулкдаги жойлардан фойдаланиш, бундай мол-мулкни сақлаш мажбуриятини тегишли шахслар зиммасига юклаш, ундирувчининг ёки
қарздорнинг транспорт воситасидан мол-мулкни ташиш учун харажатларни қарздорнинг ҳисобига киритган ҳолда фойдаланиш;✅ ижро ҳаракатлари амалга оширилаётганда асос бўлган ижро ҳужжатидаги талабларда ноаниқлик бўлган тақдирда, ижро ҳужжатини берган
суд ёки бошқа органга уни ижро этиш тартибини
тушунтириб беришни сўраб мурожаат этиш;
✅ ижро иши юритишда иштирок этувчи
шахсларни чақириш;✅ ижро йиғимларини, давлат ижрочиси томонидан солинган
жарималарни ва
ижро харажатларини ундириш;✅ қарздор жисмоний шахсга, унинг мол-мулкига ёки олиб қўйилиши лозим бўлган болага нисбатан
қидирув эълон қилиш;✅ ижро ҳаракатларини амалга оширишда юзага келган масалалар бўйича, шу жумладан ижро усули ва тартибини ўзгартириш масаласида
судга ёки бошқа органга ариза билан мурожаат қилиш;✅ ижро ҳаракатларини амалга ошириш давомида, зарур ҳолларда,
ички ишлар органларининг ходимларига ёрдам сўраб мурожаат қилиш;✅ ижро ҳужжатлари талабларини узрсиз сабабларга кўра ихтиёрий равишда бажармаган, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузган қарздорларга нисбатан маъмурий жазо қўллаш, шунингдек суд ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаган ёки суд ҳужжатининг
ижро этилишига тўсқинлик қилган шахсларни қонунда белгиланган тартибда
жиноий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;✅ Қонунда белгиланган тартибда
мол-мулкни баҳолаш;✅ мол-мулкни баҳолаш учун
баҳоловчи ташкилотни жалб этиш;✅ қарздор жисмоний шахснинг
Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишига вақтинча чеклаш белгилаш ҳуқуқига эга.
❇️
Давлат ижрочиси ижро ҳаракатларини амалга оширишда қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.Бизни кузатиб боринг ва каналга аъзо бўлинг 👇👇👇
t.me/mibjizzax