“Aspekt 24” ижтимоий тармоқ орқали “Нега МИБ Олтиариқ тумани бўлими ходимлари оила аъзоларини солиқ тўлашга мажбурлашябди?” сарлавҳаси билан хабарлар тарқалди.
Мазкур хабар юзасидан Бюронинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўрганишлар олиб борилди.
Аниқланишича, Бувайда туман давлат солиқ инспекциясининг даъвосига асосан Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 17.10.2024 йилги суд буйруғига асосан қарздор Жўраев Абдулладан ундирувчи Бувайда туман ДСИ фойдасига 1.279.441 сўм солиқ қарзи, 18.750 сўм почта ҳаражати ва давлат фойдасига 375.000 сўм давлат божи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Олтиариқ тумани бўлимига 21.01.2025 йилда келиб тушган ва мажбурий ижрога қаратилган.
Қарздор А.Жўраевга Мажбурий ижро бюроси томонидан суд қарори ва қарздорлик юзасидан огоҳлантитириш берилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Олтиариқ туман бўлимидан пенсия олишлиги аниқланиб, 21.01.2025 йилда дастур томонидан (автоматик) ундирувни Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 64-моддасига асосан пенсиясига қаратилган.
06.02.2025 йилда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Олтиариқ туман бўлими томонидан қарздор А.Жўраевнинг юқоридаги қарздорликлари учун жами 321.366 сўм ушланиб, қарздорликлари бўйича пул маблағлари ўтказилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 17.10.2024 йилги суд буйруғидан норози бўлган тақдирда тегишли тартибда ишни кўриб чиққан Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судига мурожаат қилишлиги тушунтирилган.
Суд қарорига асосан ижро ҳужжати бекор бўлган тақдирда қарздорга нисбатан қўлланилган барча мажбурий ижро чоралари бекор қилинишлиги юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Келгусида суднинг қарори бекор бўлган тақдирда қарздорга нисбатан юритилган ижро иши тугатилиши маълум қилинади.
📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram