“Энергетика хавфсизлиги ойлиги” доирасида Мажбурий ижро бюроси директори М.Эгамбердиев раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи Қашқадарёнинг барча ҳудудларида қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини жойига чиққан ҳолда ўрганмоқда.
Қарши шаҳарда ўтказилган ўрганишда дастлаб, “Ойдин” МФЙда шаҳардаги барча маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва бошқарув сервис компаниялари билан йиғилиш ўтказилиб, мавсумни беталафот ўтказиш, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли вакилларининг мурожаатларини ўз вақтида ўрганиб, ижобий ҳал қилиш чораларини кўриш, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва талон-торож қилишга барҳам бериш юзасидан кунлик назоратни ўрнатиш бўйича топшириқлар берилди.
М.Эгамбердиев Қарши шаҳри ва Косон туманларида аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш ва тарқатилиши жараёни билан танишиб, аҳоли ва тегишли соҳа ходимлари билан суҳбатлашди.
Ишчи гуруҳ Китоб туманидаги 95-умумтаълим мактабида ўқувчилар учун яратилган шароитлар ва иссиқликнинг узлуксиз таъминланиши учун кўрилаётган чоралар, мавсумда фавқулодда ҳолатлар юз берганда кўриладиган хавфсизлик чораларининг тайёргарлигини кўздан кечирди.
Ишчи гуруҳ раҳбари Қарши туманида 20 га ер майдонида гидропоника усулида барпо этилган иссиқхона фаолияти билан танишиб, ўзининг тегишли таклиф ва тавсияларини берди, масъулларга тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланди.