Мажбурий ижро бюроси директори М.Эгамбердиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ айни пайтда, Қашқадарё вилоятида долзарб бўлиб турган қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, қуёш панеллари ўрнатиш ва энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш борасидаги ишлар билан танишмоқда.
Бу сафарги ўрганиш ишлари Ғузор ва Қамаши туманларида давом этди. Дастлаб, “Шўртан нефтни қайта ишлаш заводи"да қазиб чиқариш бошқармаларининг ишлаб чиқариш қуввати, мавсумни талафотсиз ўтказиш учун олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ва энергия ресурслари ҳолати ўрганилди.
Шунингдек, тумандаги кўмир захираси омборига ва 110/35/6 кучланишга эга нимстанцияга борилиб, мавсумда истеъмолчиларга кўмир ҳамда энергия ресурсларини самарали етказиб берилишини таъминлаш учун кўрилаётган чоралар ҳақида ўрганиш ишлари олиб борилди.
М.Эгамбердиев Ғузор туманидаги "Қорақамар", "Гулшан", "Апарди" ва "Чаноқ" МФЙ.ларида аҳолининг энергия ресурслари билан таъминланганлик ҳолати, тармоқлар созлигини шахсан кўздан кечириб, аҳоли билан суҳбатлашиш жараёнида уларнинг мавсум олди муаммоларини тинглаб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Республика ишчи гуруҳи томонидан Ғузор ва Қамаши туманларидаги бир нечта умумтаълим мактабларига ташриф буюрилиб, ўрганишда, энергия ресурсларидан исрофгарчиликка йўл қўймаган ҳолда, мақсадли фойдаланиш, ўқув хоналарини иссиқлик билан узлуксиз таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.