Яккабоғ туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, маҳаллаларда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ўрганиш олиб борилди.
Президент администрацияси масъул ходими, Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати ҳамда Қашқадарё вилоят прокуратураси масъул ходимлари билан биргаликда ўтказилаётган ўрганишдан асосий мақсад куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, аҳолига кўмир захирасини вақтида етказиб бериш, газ, электр ва сув муаммоларини жойида бартараф этишни таъминлашдан иборат.
Жумладан, тумандаги 8-умумтаълим мактабида мавсумга ҳозирлик доирасида таълим даргоҳининг ўқув хоналарини иситиш учун кўмир ёқилғиси билан қиздириладиган қозонхона техник кўрикдан ўтказилиб, соз ҳолатга келтирилган ва кўмир захираси шакллантирилган.
Туман Тиббиёт бирлашмасининг моддий-техник базаси, ходимлар ва беморлар учун мўлжалланган хоналарни иситувчи батареялар ҳолати кўздан кечирилди.
Шунингдек, сектор ва ташкилот раҳбарлари билан туман аҳоли хонадонларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида коммунал хизматлар билан боғлиқ муаммо ва таклифлар, камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Маҳалладаги хонадонларга қуёш панеллари ўрнатилиши, унинг имкониятлари, афзалликлари юзасидан хонадон эгалари билан мулоқот уюштирилди.