Бир аёл ҳалифа Умар ибн Абдул Азизни уйини сўради, ҳалифанинг аёлига дардини айтмоқчи эди. Кўрсатилган уйнинг ҳовлисига кирганида томи йиқилган, эски, сувоқлари тўкилган бир уйга кўзи тушди. Ҳайрон бўлиб назар ташларкан, бу аснода ҳалифанинг аёли Фотима бинт Абдулмалик келиб қолди.
Ҳовлининг четида бир киши лой қориб, девор сувамоқда эди. Аёл, ҳалифанинг аёлига:
"Бир гап айтмоқчиман. Аммо бу одам бизга қараяпти. Бизни эшитаётганга ўхшайди", - деди.
Фотима: "У мўъминларнинг амири Умардир",- деди.
Ҳайратдан оғзи очилиб қолган аёл: "Бу ер мўъминлар амирнинг уйими? Бу ер харобаку", -деди.
Ҳалифанинг аёли шундай ибратли жавоб берди:
"Ҳалифанинг уйи харобадек бўлгани учун халқнинг уйи ободдир. Агар ҳалифанинг уйи обод бўлганида халқнинг уйи хароба бўлар эди".
(Мифтаҳус Саада, 350 с)
VAZIFAM