Репост из: Банкир
⚡️Субсидия қайта очилди
Ўзбекистонликларга уй сотиб олиш ва уларни таъмирлаш учун субсидия ажратиш янги тартиб асосида қайта ишга туширилди.
Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.
Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 2024 йилги дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 млн сўм миқдорида тўланади.
Cубсидия учун аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади.
Субсидия олиш учун оила ёки ариза берувчининг даромади қуйидагича бўлиши лозим:
Қорақалпоғистон ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 2,7 баробаридан 8 баробаригача (8 400 000 сўмгача) бўлиши керак.
Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 2,7 баробаридан 9,2 баробаригача бўлиши керак (9 660 000 сўмгача).
Субсидия олиш учун my.gov.uz порталига кириб, “Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизмати орқали ариза қолдириш керак.
@bankir