15 нафар талабага «Тафсири Ҳилол» тўплами ҳадя қилинди
Бугун, 29 январь куни, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги «Тошкент ислом институти» ҳамда «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртларида гўзал тадбир амалга оширилди.
Дастлаб, «MEHROB HIMMATI» хайрия фонди жамоаси ТИИнинг 3-курс талабалари икки йил мобайнида ўқиб тугатаётган Аллома Нуриддин Абдураҳмон ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Жомийнинг “Шарҳи Мулло” китоби хатмонасининг тақдирлаш маросимида иштирок этди.
Унда, энг фаол талабалардан саккиз нафарига «Тафсири Ҳилол» тўпламини ТИИ ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси доценти, Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий номларидан ҳадя этилди.
Тадбирда Устозларнинг гўзал нутқи, талабалар томонидан тайёрланган қасида ҳамда саҳна чиқишлари ўтказилди. Тадбир якунида хатмул кутуб дуоси қилинди.
Ундан кейин, «Кўкалдош» ислом билим юртининг кутубхонасида илмга чанқоқ талабалардан етти нафарига Устозлар кўмагида ҳадяларни ўз эгаларига топширилди.
Ҳомийлар ва ҳамкорларимиз учун алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.
@mehrob_uz