Пайғамбаримиз алайҳиссалом неча марта умра ва ҳаж қилганлар?
❓ Савол: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам неча марта умра ва ҳаж амалларини бажарганлар?
📩 Жавоб: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижратдан сўнг тўрт марта умра, бир марта ҳаж қилганлар.
Қатода розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Анасдан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам неча марта ҳаж қилганлар?” деб сўрадим. “Бир марта. Тўрт марта умра қилганлар. Ҳаммаси Зулқаъдада. Аммо ҳажлари ундай эмас. Ҳудайбиядан (ёки Ҳудайбия замонидаги) қилинган умра Зулқаъдада. Ундан кейинги йилдаги умра Зулқаъдада. Жиъронадан, Ҳунайн ўлжаларини тақсим қилган жойларидан қилинган умра ҳам Зулқаъдада. Ва ҳажлари билан бирга қилинган умра”, деди» (Имом Термизий ривояти).
Изоҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исломда ҳаж фарз бўлганидан кейин бир марта видолашув ҳажини адо этганлар. Аммо ҳаж фарз бўлмасидан аввал Маккада бўлган чоғларида икки марта ҳаж қилганлар. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz