ИСЛОМ ДАВРИДАГИ КАТТА ФИТНА
Сийрат уламоларининг таъкидлашича, Исломдаги биринчи энг катта фитна Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу даврида содир бўлган. Тўғри, ундан олдин ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлик чоғларида ва Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг халифалик вақтида фитналар юз берган бўлса-да, лекин оммавий тус олмаган. Ҳадисларда ҳам катта фитналар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин бошланишига ишоралар бор. Юқорида айтганимиздек, Ислом тарихида содир бўлган энг катта фитна "Фитналар қулфи" дея ном олган иккинчи халифа, амирул мўминин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврига тўғри келади. Воқеани қисқача баён қиламиз: Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳунинг халифалик йиллари жамиятда адолат ҳукм сурарди. Еру осмондан барака эшиклари очиб қўйилган вақтлар. Одамлар тинчлик-омонликда ҳаёт кечирар, фитна нималигини асло билмас эдилар. Фитна у ёқда турсин, шубҳали савол берган кишиларнинг ҳам адаблари бериб қўйиларди. Вақт ўтган сари турли халқлар Исломни қабул қила бошлади. Одамлар Ислом динига киргани билан ҳали аввалги эътиқод ва қарашлари тўлиқ ўнгланмаган эди. Ундан ташқари, фитнабоши Абдуллоҳ ибн Сабаъга ўхшаган ичкаридан Исломга ҳужум қилиб, зарба бериш мақсадида ўзини мусулмон қилиб кўрсатаётган мунофиқлар йўқ эмасди. Шу ва шунга ўхшаган бошқа омиллар сабаб аста-секин фитнага йўл очила бошлади. Фитначилар ўз мақсадларини амалга ошириш йўлида ҳар қандай пасткашликдан тоймас эдилар. Фитначилар хуфёна тил бириктириб ҳазрати Умарни ўлдириш учун режа тузадилар. Душманлар ўзларининг қабиҳ ниятларини амалга ошириш учун Муғира ибн Шўъбанинг қули Абу Луълуани танлашади. Бир куни Абу Луълуа заҳар сурилган ханжар билан эрталаб масжидга йўл олди. Ҳазрати Умар субҳ намозини эрта ўқирди. Пайтдан фойдаланган қотил масжидга эртароқ кириб яшириниб олди. Ҳазрати Умарнинг намоз бошлашини кутиб орқада пойлаб намозга такбир айтиши билан ханжар уради. Бир неча марта санчиб кўп жароҳат етказади. Ҳазрати Умар "Мени ўлдирди, ушланглар!" дейди. Одамлар уни ушлашга ҳарчанд ҳаракат қилмасин, бир неча кишини яралаб қочиб кетмоқчи бўлди. Лекин бир саҳоба орқасидан келиб, уни йиқитиб олди. Қўлга тушган Абу Луълуа ўзига ханжар урди. Абдураҳмон ибн Авф ҳазрати Умар ўрнига намозни ўқиб берди. Намозни тезда тугатилиб Умарни уйларига олиб кетишди. Воқеани эшитган аҳли Мадина қайғуга ботди. Дарҳол табиб чақирилди ва у жароҳатни кўриб боғлаб қўйди. Лекин жароҳат оғир, кўп қон йўқотилган эди. Шундай қилиб, ҳижратнинг 23 йили 26 зулҳижжа (милодий 644 йил 2 ноябрь) сешанба куни ҳазрати Умар 63 ёшда фитна туфайли вафот этди. Биринчи фитна номини олган ушбу мудҳиш воқеа Ислом тарихига қонли сиёҳ билан битилди. Ҳазрати Умар васиятига биноан чоршанба куни Ойша онамиз ҳужраларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ёнларига дафн қилинди. Жаноза намози масжидда ўқилди, Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу имом бўлди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан бошланган фитна кейинги рошид халифаларни ҳам четлаб ўтмади. Хулоса шуки, фитна жамиятни пароканда қилиб, одамлар орасида бошбошдоқлик ва низоларни авж олдиради. Охир-оқибат зиддиятлар низоларни келтириб чиқаради. Кўп ҳолларда эса бу каби ишлар қон тўкилиши билан якун топади. Шунинг учун ҳам динимиз фитнани қоралайди ва унга қарши қаттиқ курашади.
«Фитна кўз илғамас хатар» китобидан.
@mehrob_uz