#savolimbor
Ассалом мен Бухоро шахарданман корхонамиз 31 январда тугатилиш арафасида мен 59 ёшдаман 25 йилдан ошик иш стажим бор 60 ёшга тулмасдан олдин пенсяга чикишим мумкинми?
Javob
Aссалому алайкум! Сизнинг ҳолатингизда пенсияга чиқиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси "Aҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонунининг 3-моддасига асосан, пенсияолди ёши — бу шахснинг давлат томонидан белгиланган пенсияга чиқиш ёшидан икки йил олдинги ёшга тўлиши сифатида белгиланган.
Шунингдек, "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 14-моддаси талабларига кўра, агар корхонангиз технологик ўзгаришлар, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил етишдаги ўзгаришлар, ходимлар сонининг қисқариши ёки корхона тугатилиши муносабати билан ишдан озод етилган ва ишсиз деб еътироф етилган бўлсангиз, эркаклар 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда ёшга доир пенсияни муддатидан олдин олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Aйтишингиз бўйича, сиз 59 ёшда бўлиб, иш стажингиз 25 йилдан ошган. Aгар сизни ишдан озод этиш ва ишсиз деб еътироф этиш ҳолати юзага келса, сиз пенсия олиш ҳуқуқига эга бўласиз ва пенсияни муддатидан олдин олиш имкониятингиз мавжуд. Яъни бунда сиз билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисмининг 1- банди (ташкилот фаолиятнинг тугатилганлиги) билан бекор қилиниши ва бу ҳақида буйруқ чиқиши керак. Шундан сўнг "Aҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонунининг 44-моддасига асосан ишсиз деб эътироф этилишингиз керак.
Юқоридаги ҳолат бўйича корхона ёпилиши билан ишдан озод этилсангиз ва пенсия олиш учун зарурий шартларни бажарган бўласиз пенсияга чиқишингиз мумкин. Бу учун ишдан бўшаганингиздан кейин маҳаллий меҳнат орган ва давлат пенсия жамғармасига мурожаат қилишингиз керак.
Huquqiy maslahatga uchun quyidagiga yozing
https://t.me/MehnathuquqimurojaatBot