ЖАҒ
Масал
Эшак раҳбар эди бир ташкилотга,
Буйруқ берар эди Филга-ю Отга.
Деярли ҳар куни мажлис чақирар,
Сўкинар, депсинар, тинмай бақирар.
Филлар Қўзичоқдек мулойим, маъсум,
Отлар ҳақоратни қилишар ҳазм.
Ҳар оқшом шу аҳвол: бўлар танг диллар,
Титраган юракдек титрар қандиллар!
Эшакнинг наздида ҳамма айбдор,
Жаноб айб ахтармас ўзидан зинҳор.
Эшакнинг туёғи – муҳр-“соққа”си,
Фил нетсин, бор ахир бола-чақаси.
Бир ҳовуч арпага мутеъдир От ҳам,
Қисматга кўниккан шундайин зот ҳам.
Эшак қариндоши – Мочаю, Хачир
Ишламай ишчилар ризқидан ғажир.
“Қанчалар бақирсам, – ўйлайди Эшак, –
Ходимларим ҳурмат айлайди бешак!”
Юзи, кўзи учун иш қилар ҳамма,
Ортидан гўрига ғишт қалар ҳамма.
Ташкилот кун сайин чўккани-чўккан,
Тер тўкканни Эшак сўккани-сўккан!
* * *
Ҳаётда ҳам кўплар бунга дуч келар:
Ақл ноқис жойда – жағга куч келар!
Носиржон ТОШМАТОВ
Масал
Эшак раҳбар эди бир ташкилотга,
Буйруқ берар эди Филга-ю Отга.
Деярли ҳар куни мажлис чақирар,
Сўкинар, депсинар, тинмай бақирар.
Филлар Қўзичоқдек мулойим, маъсум,
Отлар ҳақоратни қилишар ҳазм.
Ҳар оқшом шу аҳвол: бўлар танг диллар,
Титраган юракдек титрар қандиллар!
Эшакнинг наздида ҳамма айбдор,
Жаноб айб ахтармас ўзидан зинҳор.
Эшакнинг туёғи – муҳр-“соққа”си,
Фил нетсин, бор ахир бола-чақаси.
Бир ҳовуч арпага мутеъдир От ҳам,
Қисматга кўниккан шундайин зот ҳам.
Эшак қариндоши – Мочаю, Хачир
Ишламай ишчилар ризқидан ғажир.
“Қанчалар бақирсам, – ўйлайди Эшак, –
Ходимларим ҳурмат айлайди бешак!”
Юзи, кўзи учун иш қилар ҳамма,
Ортидан гўрига ғишт қалар ҳамма.
Ташкилот кун сайин чўккани-чўккан,
Тер тўкканни Эшак сўккани-сўккан!
* * *
Ҳаётда ҳам кўплар бунга дуч келар:
Ақл ноқис жойда – жағга куч келар!
Носиржон ТОШМАТОВ