Реклама қонунчилигига тупуриб қўйган телеканаллар
Давлат ва хусусий телеканалларда реклама ҳақидаги қонун талаблари безбетларча бузиб келиняпти ва масъуллар бунга жим қараб турибди.
Бундан ташқари, "Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида"ги қонун талаблари ҳам доимий бузилмоқда.
Она сути билан боғлиқ қонун 2019 йил 23 октябрда қабул қилинган ва унинг 10-моддасида гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилишга йўл қўйилмайди, деб ёзилган. Реклама ҳақидаги қонунда ҳам бу тақиқ белгиланган.
Барча телеканалларда эса ҳар куни болалар бўтқаси (каша) рекламаси беармон намойиш этилади.
Бундан ташқари, она сути ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳақидаги ҳар қандай реклама она сути билан озиқлантиришнинг фойдаси ва афзаллиги бўйича кўрсатма, ёшга доир чеклов ва мутахассис маслаҳатини ўз ичига олган бўлиши керак. Бизда ундай эмас.
Реклама ҳақидаги қонунда эса болалар даврасига (14 ёшгача бўлганларга) мўлжалланган кўрсатувларда реклама қўйиш мумкин эмаслиги белгиланган.
17-моддада рекламада ҳақиқий ёки ўйинчоқ қуролдан фойдаланиш ман этилган. Бундай рекламалар ҳам йўқ эмас.
Шунингдек, ушбу қонун билан телерадиоташкилотлар учун рекламага ажратилган кўрсатув вақти кўрсатувнинг ҳар бир соатига 10 фоиздан, яъни жами 6 дақиқадан ошиб кетмаслиги керак. Шунга кўра, 45 дақиқадан ортиқ давом этадиган концерт-томоша ва спорт дастурлари, кино- ва телефилмлар реклама учун тўлиқ 45 дақиқалик вақт оралиғида кўпи билан 1 марта узиб қўйилиши мумкин.
Бу ҳолатга ҳозир бирорта телеканал амал қилмайди. Эфирга узатилаётган контентларда ўртача 45 дақиқалик телесериал орасида энг камида 3 марта, 3-5 дақиқали реклама берилади. Кўряпсизми, сурбетлик қанчалик авж олиб кетган?!
Бу қонунда яна бошқа кўплаб ҳолатларни топиш мумкин: дорилар, биологик фаол қўшимчалар (роса кўп айланади булар ҳам), энергетик ва спиртли ичимликлар рекламасига чекловлар, лотереялар ва ҳоказо.
Умид қиламизки, керакли идоралар (тишли бўри, масалан) эътибор қаратиб, ТВдаги реклама сиёсатини назоратга олишади.
@media24uz