Media24.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ўзбекистонда ва дунёда содир бўлаётган энг муҳим воқеаларга назар
Мурожаат учун: @media24uzbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Андижон ҳокимининг аввалги муддатлари ноллаштирилиб, у учинчи марта вилоят ҳокими бўлди.

5 йилдан 2 муддат ҳисобланса, яна камида 10 йил Андижон "тахти"да ўтиради.

@media24uz


Жиззахдаги қонунсизликка мисол

Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг биринчи сессияси эртага, 6 ноябр куни соат 11 да бошланиши керак эди. Бу ҳақда ҳокимнинг ўзи қарор имзолаган.

Аммо қонунсизлик, ўзлари имзолаган қарорга ўзлари қарши чиқиш авж олганини скриншотдаги ҳолат исботлаб турибди.

Ҳокимиятнинг расмий хабарига кўра, сессия бугун ўтиб, Эргаш Солиев ҳокимликка тасдиқланиб бўлган.

@media24uz


Банкларнинг алдамчи рекламалари кўпчиликни куйдиряпти

Банклар микроқарз бўйича алламбало рекламаларни ижтимоий тармоқларда айлантириб, одамларни чалғитишни зўр эплаяпти.

Рақобат қўмитаси бир неча банкларнинг ана шундай алдамчи ҳаракатларини ўрганиб, молиявий жарималар қўлламоқда.

Яқинда Даврбанк ва Ҳамкорбанк рекламаларини ўрганиб, аслида рекламада тилга олинмаган, аммо амалда анча юқори фоизларни фош этганди.

Бундай банклар ҳали кўп. Масалан, TBC банк ҳам шундайлардан бири. Грузия банки 100 млн сўмгача микроқарзни йиллик 49 фоиз билан ажратади. Аммо кредит расмийлаштириб, пулни олиб бўлмагунингизча бу фоиз ҳеч қаерда кўринмайди.

Ана шу алдамчи ҳаракат(сизлик) оқибатида кўп одамлар чув тушяпти. Албатта, ўзбек тили бўйича қонунларни ҳурмат қилмайдиган хорижий банкдан бундан ортиғини ҳам кутиш мантиқсизлик.

@media24uz


Безбетликда ҳокимларимизга тенг келадигани топилмайди чоғи

Мана, сайловлар ўтди, аммо ҳокимларимизнинг қонунларимизга сурбетларча тупуриб қўйишлари тўхтамайдиган кўринади.

Бугун Тошкент ҳокими Шавкат Умрзоқов иссиқлик тизими тарифларини яна ошириш ҳақида қарор чиқарган. "Отопление" нега ёқилмаётганини энди тушунгандирсиз.

Бу йил ҳисобидан иккинчиси, апрелда ҳам қимматлаганди. Буниси майли, қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши айтилган.

Қонунчиликка кўра, коммунал хизматлар нархи ошадиган бўлса, камида 15 кун олдин ОАВда эълон қилиниши керак. Рақобат қўмитаси мана шу масалага эътибор қаратиши мумкин (ҳокимиятларга кучи етар).

Бу ҳокимларимиз инсон қадрини бир пул қилса, қонунларга тупуриб қўйса, бири номақбул қилиқлари билан-да "тахти"дан тушмаса, яшасак майлими? Сизларга ўхшаб бюджет пулини кемирмаяпти-ку бу халқ!

Тошкентликлар ёмғир(Жаҳонгир Ортиқхўжаев)дан қочиб, дўл(Шавкат Умрзоқов)га тутилган экан-ку!

@media24uz


Дераза-эшикларни синдиринг!

Ўзавто Моторс компанияси янги Кобалт дея аталаётган чироғи қорайтирилган машинани 155 млн сўмдан сотувга чиқаришни бошламоқда.

Монополистлиги етмагандек, магнитофонсиз чиққани камдек, қиммат бўлишига қарамай, халқ бойкот қилмайди, аксинча автосалонларнинг ойнаю эшикларини синдирар даражада талашадилар.

Хўрозқанд чет элники деса ялайдиган одамлар битта машинани шунчаки "мойка" қилиб, яна уни 9 ой куттириб сотса-да, талашиб олаверади.

Шунинг учун ҳам Ўзавто Моторс касодга учрамайди.

Бошқа иложимиз йўқ, дейдиганларни тўғри тушунамиз, ҳатто Шевроле машиналари бозорини синдирган электрокарлар ҳам монополлаштириб юборилди.

Бу пост ўчиб кетиш эҳтимоли юқори, "тириклигида" улашиб қолинг!

@media24uz


Шавкат Умрзоқов бугун янги қарорни имзолади

Аммо у ҳамма кутаётган иситиш мавсумини бошлаш ҳақида эмас, балки Бектемирдаги 2 та уйни ҳокимиятга ўтказиш ҳақида.

Бугун Ўзбекистоннинг энг иссиқ ҳудуди Сурхондарёда иситиш бўйича қарор чиққан, 1 ноябрдан бошланади.

Мактаб, боғча ва поликлиникалардагилар яна озроқ сабр қилса, кунлар исиб кетади.

@media24uz


"Куртка кийиб ўтирса, унчалик совуқмас-ку, намунча ваҳима қилади бу журналистлар", деётгандир иссиқ кабинетида ўтирган пойтахт ҳокими Шавкат Умрзоқов.

Унинг бундай ўйлашига сабаблар етарлича, зеро "ЎзавтоМоторс"да ишлаган пайти танқидларга эътибор бермаслик ва жамоатчилик фикрини инобатга олмаслик ҳадисини олган.

@media24uz


Қарор чиқармасданам халқ қарғишини олиш мумкин

Шу пайтгача чиқарган қарори сабабли кўп танқидга учраган ҳокимлар энди бунинг аксини исботлаяпти.

Шундай совуқда иситиш мавсумини бошлаш ҳақида қарор чиқармаган Тошкент шаҳар ҳокими буни исботламоқда.

Веолиа компанияси ҳам осон қутулди, ҳаммасини ҳокимиятга тўнкаб қўя қолди.

Иситиш тизимини қачон ёқишини кутамизми ёки қарғаб ўтирганимиз яхшироқми?

Сайланмаган ҳоким бўлса, шу аҳвол, дардингни ҳеч ким эшитмайди.

@media24uz


Энди ёш боламассизлар

Мустақил Ўзбекистон 34 ёшга қараб кетяпти, энди ёш боламас. Ўйин ўйнашни йиғиштириб, сал жиддий ишларни ҳам қилиш керак.

Бир неча кундан бери Тошкентдаги отишма бўйича турли гап-сўзлар, ҳар хил талқинлар юрибди. Аммо бирорта ишончли хабар йўқ.

Бош прокуратура қуролли ҳужум бўлгани, улардан бири ушланганини айтиб чиқди. Аммо кимга суиқасд экани ҳамон очиқланмаган.

Кеча тармоқларда видеолар тарқалиб, 2 гумондор шахс айбига иқрорлигини тан олган. Шунда прокуратуранинг биттасини ушлагани ёлғонми?

Энг ёмони, бош прокуратура ёлғон хабар тарқатмасликни сўраб, жавобгарлик борлигини айтиб, таҳдид қилди. Унда рости нима эканини ўзлари ҳам айтмаган.

АОКА деган ташкилот бу баёнотга қўшилиб, журналистларни огоҳликка чақирган ва огоҳлантирган. Бироқ гап нима ҳақдалигини ҳеч ким ошкор қилмаяпти.

Ҳаммаси мавҳум: ёлғон хабар тарқатманглар, бунга жавобгарлик бор. Хўп, гап қайси ёлғон хабар ҳақида кетяпти? Ким, нима, қачон, қаерда?

Бўлди энди, ёш боламассизлар! Тошкентда бемалол қуролли ҳужум бўлиши катта воқелик ва хавфсирайдиган ҳолат! Кимдан нимани яширяпсизлар?

Аввал ўзинглар ёлғон хабар тарқатишни бас қилинглар!

@media24uz


Шуҳрат Қўшақбоевич охирги кундан унумли фойдаланмоқда

Эртага парламент сайлови ва ҳокимларнинг маҳаллий кенгашларга раислик қилиши бекор бўлади. Қарорлар имзолаб олиш учун бугун охирги кун.

Андижон вилояти ҳокими миллиардлаб пуллар ажратиш ҳақидаги кенгаш қарорларини айнан бугун имзолаган. Эртага дам олиш куни, қарорлар имзоланмаслиги мумкин (лекин имзоланишиям мумкин, олдин бунақасини кўрганмиз).

Хўш, андижонлик депутатлар кенгаши бугун нималарга пул ажратишга қарор қилишди?

▪️Футбол ассоциацияси вилоят бўлимининг иш ҳақи учун 260 миллион сўм;
▪️вилоят паралимпия бўлимининг иш ҳақи учун 200 миллион сўм;
▪️вилоят кураш федерацияси бўлимининг иш ҳақи учун 260 миллион сўм;
▪️вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ходимларини мукофотлаш учун 300 миллион сўм;
▪️ёқилғи харажатлари учун 150 миллион сўм;
▪️мулкий зарарларни компенсация қилиш жамғармасига 8,3 миллиард сўм;
▪️Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармасига 800 миллион сўм;
▪️вилоят ҳокимлиги қўриқлаш хизматидан бўлган қарздорлиги учун 500 миллион сўм;
▪️Ҳарбий маъмурий сектор жамғармасига – миллий гвардия учун 150 миллион сўм;
▪️болалар майдончаси қуриш учун 850 миллион сўм ва лойиҳа ҳужжатлари тайёрлаш учун 50 миллион сўм;
▪️вилоят прокуратураси ҳудудида “Меҳмонхона” бино иншоотларини қуриш учун 500 миллион сўм;
▪️“Динамо” спорт мажмуасини қуриш, таъмирлаш, лойиҳалаш ишлари учун 300 миллион сўм.

Хуллас, бугуннинг ўзида ҳокимият 11,7 млрд сўмдан кўп ажратиб ташлаган. Ҳали кечгача вақт бор, балки яна чиқиб қолар. Агар яшириб қўйишмаса.

Адлия вазирлиги яширмасликни ва эртага қарор чиқмаслигини назорат қилади деган умиддамиз.

@media24uz


Шуҳрат Абдураҳмонов яна 10 йилдан кейин ҳокимликдан кетади, агар...

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов 5 йилдан икки муддатга қайта тайинланади ва яна камида 10 йил лавозимида қолади.

Агар 27 октябрдаги сайловдан кейин ишдан олинмаса. Президент имзолаган қонун билан ҳокимлар кетма-кет икки муддатдан ортиқ лавозимда қолиши тақиқланди. Ҳокимлик муддати 5 йил.

Агар эчки халақит қилмаса, деганларидек, якшанба кунги сайловдан кейин кўп нарса аниқлашади. Вилоят ҳокимлари кенгаш раислигидан кетади (шунинг учун имкон борида босиб қолишяпти).

Нега айнан Шуҳрат Абдураҳмоновни ёздик. Чунки у Ислом Каримов давридан бери ишлаётган ягона ҳокимдир. Қолаверса, бу креслода ўтирганига 10 йилдан ҳам ошиб кетди.

Аслида 5 йилдан 2 та муддатни ўтаб бўлди, аммо янги қонун билан булар ҳаммаси ноллаштирилади. Сенат раиси Танзила Норбоева ҳам 2 муддат раислик қилди, аммо яна қолиш эҳтимоли катта.

Хуллас, Андижон вилояти ҳокими тағин 10 йил лавозимда ўтириши кутиляпти. Аммо 2035 йилда аниқ у ҳоким бўлмайди. Унгача "қўлимиздан балоям келмайди".

@media24uz


Шавкат Умрзоқов дренаж учун яна пул ажратяпти

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов пойтахт дренаж тизимини яхшилаш учун 6 млрд сўм ажратган. 2023 йил апрелда ҳам 700 млн сўм айнан шу йўналишга сарфлангани айтилганди.

Пуллар ростанам дренажга харж қилинганми-йўқми, униси номаълум, чунки кўчаларни сув босиши асло бартараф бўлмади. Ҳатто президент ахийри гапириб чиқди.

Камига сув тошқинлари билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун жами 20 млрд 400 млн сўм ажратилиши режалаштирилган.

Нимагадир бизнинг ҳокимлар ажратган пуллар ҳам, ўша муаммолар ҳам ҳеч тугамайди-я!

@media24uz


4 кун иш, 3 кун дам

Ғарбда ҳафтасига 4 кун ишлаб, 3 кун дам оладиган тажрибани синаб кўришган ва бу ижобий натижа берган.

45 та компания ходимлари 6 ой давомида 4 кун ишлаган ва 3 кун дам олган. Лекин ойликка таъсир қилмаган, кам маош тўланмаган. Шу билан бирга компаниялар иқтисодий ҳолати ҳам ўзгармаган.

Аксинча ходимлар ҳолати жисмонан ва руҳан яхшиланган, иш унумдорлиги ошган. Ишга бўлган иштиёқ ва меҳр янада жўш урган. Улар бу тажрибани давом эттириш ниятида.

Гап қандайдир Сусамбил ҳақида кетмаяпти. Бу тажриба Германияда ўтказилган.

Кўп ойлик оласан, 7 кун ярим кечагача ўтириб ишлашга мажбурсан, деб биров уришмаган.

Ишдан кейин (яъни соат 18 дан сўнг, билмаганлар учун маълумот) ҳамма уйига кетишга ҳақли, биров уни мажбурлаб олиб қолса, ё қўшимча ҳақ тўлаши, ё жавобгарликка тортилиши керак.

Ишдан ташқари вақтда (кечасими, эрталабми) бўлар-бўлмас мажлисбозликлар қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бу қонун! Ўзбекистонда амалда бўлган қонунда шундай!

Ташкилотлар ходимларини ҳашар баҳонасида пахтага ё бошқа ишларга жалб қилмайди. Бу ҳам қонун!

Нормал давлатда (масалан, ана Германияда) ходимлар зўр бериб ишлаши ва зўр бериб дам олиши шарт! Оила ва бола-чақасига вақт ажратиши, ўз фарзандларини, фарзандлари эса ота-онасини таниши керак.

@media24uz


Каналимизга Андижон вилоятидан яна бир мурожаат келиб тушди. Унда ичимлик суви исроф бўлаётгани айтилган.

"Ассалому алайкум. Жалақудуқ тумани Қиличмозор МФЙдаги асосий марказий йўл бўйидаги ичимлик суви қувури анча пайтдан бери ёрилиб, сув ариққа оқиб ётибди. МФЙ раиси Низомов Зафарбекка мурожаат қилсак, ҳаммасини аҳоли қилиши керак, деб пул йиғилмоқда. Аслида ҳаммага сув ҳисоблагичлар қўйилган бўлиб, пул тўлаб сув истеъмол қилинади".


Сув исрофгарчилигига жуда қаттиқ киришганини айтган "Ўзсувтаъминот"чилар ва маҳалла раиси ўртасида қандай келишув борлигидан бехабармиз, лекин сув қувурини аҳоли ўз чўнтагидан таъмирламаслиги аниқ.

Дарвоқе, андижонлик сувчилар яна бирорта клип суратга олиб юрган бўлиши мумкин. Вақт топишлари билан яна ўз ишларига қайтишади, деган умиддамиз.

Муаммо қолиб, муаммони айтган одамга босим қилмасдан, масалани ижобий ҳал этиш, қувурни созлаш керак. Кеча стипендия ололмаётган талабалар мурожаатидан кейин ҳам худди шундай ҳолат рўй берди. Ҳолбуки, ЎзЖОКУ ректори фикр эркинлиги тарафдори эканини кўп бор таъкидлаганди.

@media24uz


Талабалар ризқига тегманглар ҳеч бўлмаса!

Каналимизга талабалардан антиқа ва кутилган мурожаат келиб тушди.

"Ассалому алайкум. Мен Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг 1-босқич талабасиман. Бугун 21 октябр ва биз ҳали сентябр ойи учун ҳам стипендия олмадик. Тютордан стипендия ҳақида сўрасак, нуқул "ҳафта бошида" ёки "ҳафта охирида берамиз" каби олди-қочди гапларни айтяпти. Ҳали ўқитувчилар ҳам ойлик олмади, деган алдовларни эшитдик. Аммо бир-иккита ўқитувчилардан сўраганимизда, улар аллақачон ойлик олиб бўлганини тасдиқлади".


Сайловда шахсий пиар билан шуғулланиш ўрнига талабалар ризқини вақтида бериб туриш керак шекилли, Шерзод Тожиддинович!

@media24uz


Бирдан куз келиб, бирдан ёмғир ёғиб қолди-да...

Кузда салқин ва ёмғирли ҳаво бўлиши тайин. Қиш совуқ, аёзли ва қорли келади. Баҳорда салқин ҳаво, ёмғир ва шамол бўлади. Ёзда эса аниқ иссиқ кузатилади.

Булар исбот талаб қилмас теоремалар, яъни табиат қонунлари. Неча минг йилдан бери шу фаслларда шу ҳолатлар кузатилади, буни ёш бола ҳам билиб, шунга яраша тайёргарлигини кўради.

Масалан, кечаги илиқ ёмғир пайтида трансформаторлар портлаб кетишида энергетиклар куз кутилмаганда келди-да, дейиши мантиқсизлик, абсурдизм ва жиннилик. Яхшиси, бориб даволанинглар.

Агар бундай демаса ҳам, кузми, қишми, баҳорми, ёзми, фарқи йўқ, ҳар қандай об-ҳавода портлаб кетадиган трансформаторларимиз бор экан, тизимда мантиқсиз, абсурд ва телба одамлар ишлаяпти дегани.

Чунки ақли соғлом киши трансформатор ёниб кетмаслиги учун барча эҳтиётини очиқ ҳавода, кун иссиғида қилиб олади. Уйимиз томи тешик бўлса, ёзда ямаймиз, деразасида кўз бўлмаса, дейлик, кузда беркитамиз.

Сабабини аниқ биламиз, буёғига совуқ, ёғинли ҳаво бўлади. Агар носоз ток ҳисоблагичимизни тузатмасак, қишда ўт чиқиши мумкин.

Тушундингиз-а, аномал сўзи ортидан ўйлаб топилган ҳар қандай баҳона гаплар аслида абсурдизм холос. Тизимнинг чириганини вақтинча ёпиб кетиш, иқтисодчи блогер айтмоқчи, вазиятбай ишлаш кўникмасидан.

Мана, метан ва пропан, ортидан бензин нархлари осмонга учяпти. Навбатлар ҳалитдан бошланди. Аммо вазиримиз подкастга чиқиб, у қилдик, бу қилдик, деб қуруқ мақтанишдан уялмайди, халқ қарғишидан, ёлғон сўз жавобгарлигидан қўрқмайди.

Биламиз, энергетика вазирлигига бу гапларимиз негативдек кўринади, парвосига ҳам келмайди. Яқин ярим йилда совуқ вазиятдан чиқиб олишса бўлгани.

Очиғи, берилган ваъдага ишониб, умид қилиб ўтирибмиз. Балки йил охиригача яхшиланиб қолар, гарчи ўша пайтда изғирин кунларнинг ярми ўтиб кетган бўлса-да.

@media24uz


Кобалтни "янгилаш"дан мақсад нархни ошириш бўлса керак

Ўзи шундоғам қиммат ҳисобланган Кобалт машинасини янада қиммат нархда сотиш учун ЎзавтоМоторс зўр янгиланиш эълон қилган.

Chevrolet Cobalt Midnight номи билан ғилдирак ва чироқларни ўзгартириб, янги Кобалт деб мақтанишяпти.

Буларнинг янгилигиям ўзига ўхшайди: ҳеч нима ўзгармайди, фақат халққа зиён (улар фақат каналлардаги постларни ўчиртиришни зўр эплашади, бу пост ҳам эҳтимолдан холи эмас).

Асакадаги заводда чиқиши режалаштирилаётган машинани қиммат нархга ва камида 6 ой кутиб сотиб олишга тайёрланинглар.

@media24uz


ТВ каналларга берилган 1 ойлик муҳлат тугаганига 1 ой бўлди

Рақобат қўмитаси барча турдаги телеканалларга сўров юбориб, рекламаларини қонунчиликка мослашлари ҳақида кўрсатма ва бунинг учун 1 ойлик муддат берганди. Бу муддат тугаганигаям 1 ой бўлди.

Кўрсатмада телеканаллар 1 ой ичида рекламага оид ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб мувофиқлаштириши ва қайта кўриб чиқиши сўралган эди.

ТВ каналлардаги ҳолат ўзгармаган. Рақобат қўмитаси эса мум тишлаган.

Чунки бу ҳолат ҳозирги кунда истеъмолчилар ҳуқуқларига тупуриб қўйилган энг оммабоп усуллардан бирига айланиб улгурган. Бу ҳақда аввал ёзганмиз.

@media24uz


💸Тошкент шаҳар ҳокими 2023 йил апрелда ажратган мана бу 200 млн долларга яраша бирор иш қилиндими?
Опрос
  •   Ҳа, буни кўчаларда юрган одам кўра билади✅
  •   Йўқ, қисман бажарилди, қолгани ҳамон жараёнда⛔️
  •   Йўқ, бунча пул ажратилгани одамларнинг эсиданам чиқиб кетди❌
290 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ортга қайтмас ислоҳотларни ортга қайтараётган валломатлар кимлар?

Мажбурий ва бола меҳнати билан терилган пахталар туфайли бир қанча "қора рўйхатлар"га тушгандик. Бу рўйхатлардан чиқиш учун Шавкат Мирзиёев жуда қатъий ва қаттиқ курашди.

Яхшики, ҳозир бундай рўйхатларда турмаймиз. Пахтамиз ҳам тоза, ҳалол маҳсулот сифатида тан олина бошлаган бир пайтда бирдан 2016 йилга қайтгандек бўляпмиз.

Бугуннинг ўзида тарқалиб улгурган пахта теримига мажбурловлар буларни исботлаб турибди. Яна балогардон ўқитувчилар. Байрам ўтишини кутиб туришганмиди?

Энг тубан ва пасткашлик шу даражага етдики, бола пули ва пенсияларни бермаслик таҳдиди билан пахтага мажбурлаш кампанияси бошланган (аудиода).

Президент ўз қатъияти билан эришган ортга қайтмас ислоҳотларни ортга қайтаришда кимлар қатнашяпти, қайси валломатлар манфаатдор? Балки мақсадлари давлат раҳбарини ёмонотлиқ қилишдир.

Аввало ҳукумат қарори билан пахтага субсидия ажратиш ҳақидаги қарор бу ислоҳотларга болта ургандек қабул қилиняпти.

Энг ёмони эса бундай даҳшатли жараёнлар Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалигига бош бўлган даврга тўғри келяпти. Балки тасодифдир. Аммо устоз Угвей айтганидек, тасодифлар тасодифан бўлмас.

Негадир Абдураҳмоновнинг қадами қишлоқ хўжалигига ҳам, олимларга ҳам хуш келмаяпти.

@media24uz

Показано 20 последних публикаций.