Сайловдан олдин Тошкент ҳокимининг кенгашга раис бўлиб олгани ҳақида
Ўзбекистонда 27 октябр куни депутатлар сайлови бўлиб ўтади. 2 июл куни эса пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов депутат бўлганди.
Бунинг нимаси ёмон дерсиз. Ёмон эмас, лекин яхши ҳам эмас. Чунки ҳоким шу билан халқ депутатлари шаҳар кенгашигаям раислик қилмоқда.
Унгача раислик қилган Матисаев эса ишдан четлатилган. Парламентда кўриб чиқилаётган янги қоидага кўра ҳокимлар бир вақтнинг ўзида кенгаш раиси бўлиши мумкин эмас.
Мазкур қоида Тошкентда сайловдан кейин, бошқа ҳудудларда эса январдан кучга киради.
Демак, ҳокимларнинг кенгашларга раислик қилишларига узоғи билан янги йилдан кейин барҳам берилади.
Сайловга 3 ой қолганда Шавкат Умурзоқовнинг раис бўлиб олишидан муддао нелиги ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Чунки барибир раисликдан кетадию.
@media24uz