Тиш қўйдирган бўри
Рақобат қўмитаси бино бўлганидан бери бунчалик қатъият билан иш кўрмаган эди. Ўтган ойда янги бошлиқ келиши бўрига тиш қўйдиргандек бўлди. Бошқа тишсиз бўриларга ўрнак.
Асли судларда тажриба орттирган Халилилло Тўрахўжаев қўмитага раҳбар бўлгач, қонунчиликни бузган ҳеч қандай идора ва ташкилотни аямаяпти.
Масалан, унча-мунчасининг журъати етмаган Лукоил компаниясига қарши иш очди. Ҳар жойдан силлиқ чиқиб кетишга уринадиган Агробанк ва Ипотекабанк ишида ноқонуний ҳаракатни аниқлади.
Коммунал соҳада қўшиб ёзишлар, ортиқча тўловлар, тадбиркорлар мурожаатлари бўйича ҳам ўрганишлар олиб боряпти. Ҳатто Корзинка тармоғи содда халқни алдаганини исботлаб берди.
Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг рекламада суратга тушганини ўрганяпти, узоқ ўрганиб юборди чоғи, ҳозирча жимлик. Ишқилиб мақталган келин ҳолига тушмасин.
Жамиятда бундай адолатсизлик жуда кўп, барини кузатиб, ўрганиб, текшириб кўрса, анча нарса топиш мумкин.
Масалан, давлат ва хусусий телеканаллар орқали эфирга кетадиган рекламаларнинг қонунчиликка мослиги, истеъмолчи ҳуқуқлари поймол этилаётганини ҳам бир яхшилаб ўрганишса бўларкан.
@media24uz