Сувчиларнинг бошқа қиладиган иши йўқми?
Андижон сув таъминоти ходимлари бекорчилигидан бўлса керак, руспарастлигини намойиш этиш учун уруш пайтидаги ашулаларни эринмай клип қилиб чиқишибди.
Бири Катюша, бири Смуглянка молдаванка. Биз Ўзсувтаъминотнинг бошқа вилоятлардаги саҳифаларини атай қараб чиқдик. Бошқа бирортасида СССРча руҳ йўқ, фақат Андижонда.
Бундай клипни суратга олиш осон эмас. Нечадир кунлар кетади. Демак, андижонлик сувчиларнинг қиладиган иши йўқ. Ичимлик суви етиб бормаган ёки чала ташлаб кетилган юмушлари яна кутиб туради. Рус оғасига содиқлигини Андижон раҳбарлари исботлаши керак.
Ўзсувтаъминотнинг ўзидаям шундай руҳ бордек туюлди. Чунки улар нафақат миллати, балки тилини-да унутаётгандек. Бўлмаса, "Овозли мост" деган лойиҳа қилармиди? Яна "Голосовой мост" деган русча талқини ҳам бор.
Хуллас, мактаблар, бошқа ташкилотларни катюшалардан энди тозалаётган эдик. Барибир кимдир руспарастлигини зимдан ё ошкора билдириб қўяркан-да.
@media24uz