Спорт ТВ ва TBC банк қонунларни ҳурмат қилмайдими?
Спорт телеканалидаги TBC банкда кредит ажратиш ҳақидаги роликда кредитни "1 минут"да олиш мумкинлиги реклама қилинмоқда. Балки бошқа ТВларда ҳам айланаётгандир.
Реклама ҳақидаги қонунга кўра, реклама мазмуни давлат тилида бўлиши шарт. Шунингдек, реклама берувчи ва олувчи шу қонунга бўйсунган ҳолда маҳсулот тайёрлаши, эфирга узатиши керак.
Демак, бу ўринда Спорт телеканали ва бошқа телеканаллар ўзбек тилини беҳурмат қилган ҳолда рекламани қабул қилган ва уни айлантириб ётишибди.
Грузияга тегишли банк "минут" сўзининг ўзбекчаси "дақиқа" эканини билишмаса ҳам, Спорт каналидагилар аниқ хабардор. Бу қонунбузилишига дарҳол чек қўйилиши керак.
Қонунни бузганларни ким назорат қиларди? Уларга қандай чоралар бор? Назоратга олишади, деган умиддамиз.
@media24uz