Қачондир шу йўлга ўтишимиз керак эди
1 майдан ток ва газ нархлари ўзгаради, табақалаштирилади, оширилади. Аслида қачондир шу йўлга ўтишимиз керак эди.
Шундай қилиб, электр энергиясининг кВт./соати 295 сўмдан 450 сўмга, газнинг куби 380 сўмдан 650 сўмгача оширилади.
Ўтган йилдан бери нархлар ошиши ҳақида огоҳлантириб келишади. Худди шунингдек, энди ток ва газдан муаммо бўлмаслигига ҳам ваъда беришган.
Ўтган қишда бундай ваъдалар бажарилмай қолинганини кўрдик. Балки пули тўланадиган бўлса, энди узилишлар кузатилмас.
Энг муҳими, ижтимоий норма ва ниҳоят жорий этиляпти. Электр энергияси учун 200 квт./соат, газ учун ёзги мавсумда 100 куб, қишки мавсумда 500 куб миқдорида белгиланади. Бу тажриба кўплаб давлатларда бор.
Агар 1 ойлик истеъмол ижтимоий нормадан ошиб кетса, электр энергияси учун:
▪️201-1000 кВт./соатгача 900 сўм;
▪️1000 дан 5000 кВт./соатгача 1350 сўм;
▪️5000 дан 10000 кВт./соатгача 1575 сўм;
▪️10 минг кВт./соатдан ошса, 1800 сўм.
Газ учун эса икки хил тарифлар бўлади, яъни мавсумий:
ёзги мавсумда (март-октябр):
▪️101 дан 2500 кубометргача 1500 сўм;
▪️2500 дан 5000 кубометргача 1 950 сўм;
▪️5000 дан 10000 кубометргача 2 275 сўм;
▪️10 минг кубометрдан юқорисига 2 600 сўм.
қишки мавсумда (ноябр-феврал):
▪️501 дан 2500 кубометргача 1500 сўм;
▪️2500 дан 5000 кубометргача 1950 сўм;
▪️5000 дан 10000 кубометргача 2275 сўм;
▪️10 минг кубометрдан ошса, 2600 сўм.
@media24uz