Энди ёмғиргаям чироқ ўчаверса...
Одатда кучли шамол бўлса, трансформаторлар ишдан чиқиб, чироқ ўчиб қоларди.
Одатда кучли қор ёғиб, аномал совуқ бўлса, трансформаторлар музлаб, чироқ ўчиб қоларди.
Одатда аномал иссиқ пайтида юкламалар ортиб, трансформаторлар куйиб, чироқ ўчиб қоларди.
Энди сал ёмғир ёғиб қўйсаям, чироқ ўчиб қоляптими?
Масалан, кеча Хоразм вилоятидаги кучли ёмғир оқибатида 41 та электр узатиш тармоғи авариявий ўчган. Натижада Ҳазорасп, Боғот, Хонқа, Қўшкўпир ва Янгиариқ туманларидан 12,5 мингта уй токсиз қолган.
Бу ҳолат ҳамон бартараф этилмаган ва улар ҳозиргача чироқсиз ўтирибди. Айтишларича, президент ўзи бориб, ўша ерларда чироқ ўчмаслигини таъминлаб келганди.
Бугун эса эрталабдан Самарқанд вилоятидаги кучли ёмғир оқибатида 15 та электр узатиш тармоғи авариявий ўчган. Натижада Ургут ва Пастдарғом туманларидан 13,7 мингта уй чироқсиз қолган.
Жиззах вилоятида ҳам Бахмал, Ғаллаорол, Пахтакор ва Зомин туманларидан 2,2 мингта уй токсиз ўтирибди.
Кучли шамолда, аномал совуқда, аномал иссиқда ва энди мана ёмғир ёғсаям, яшолмасак, бошимизни қайси деворга урайлик?! Энергетикларимиз ноябрда берган ваъдалар қани?
@media24uz