Ҳукумат маданий объектларни сотишга рухсат бериш билан овора
Монополистларни қўллаб келадиган ҳукумат энди маданий объектларни сотишга рухсат бериш билан шуғулланяпти.
Гап шундаки, "Шарқ" нашриёти биноси ўтган йили сентябрда сотувга қўйилганда жамоатчилик жиддий эътироз билдирганди. Шундан кейин Маданий мерос агентлиги бу бинони маданий объект деб айтиб, сотув вақтинча тўхтатилган.
Вазирлар маҳкамасининг 2024 йил 15 январдаги ёпиқ қарори билан "Шарқ" нашриёти биноси маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқариб ташланган. Яъни энди уни бемалол сотиб, хусусийлаштириш мумкин.
Собиқ ДХХнинг собиқ биноси ҳам аввалига маданий объект бўлган, аммо кейинроқ бундай рўйхатдан чиқариб юборилган. Чиқарилиши биланоқ сотилган, харидор ҳам бегона эмас, Абдулазиз Комиловнинг ўғли Дониёр Комилов.
Айни пайтда ДХХ эски биноси бутунлай бузиб ташланган. Унинг ўрнига ҳашаматли меҳмонхона қурилиши айтилган.
Экологиямизни бузишга астойдил "ҳисса" қўшаётган бундай қурилишларга ҳозирча биров ғинг демаяпти. Бирорта амалий ҳаракат йўқ.
@media24uz