Андижон ҳокими ишдан кетгани ҳозирча расман рад этилмади
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ишдан кетгани ҳақидаги хабарлар ёлғон экани ҳозирча расман айтилмаган.
Чунки энг расмий манба ҳисобланган ҳокимлик матбуот хизмати ҳалигача мум тишлаган. Демак, ишдан олингани ҳам ҳозирча ёлғон эмас.
Бу ҳолат биринчиси эмас. Тошкент шаҳри собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов ишдан олингани ҳақидаги хабарлар тарқалганида ахборот хизмати ёппасига рад этган ва ҳоким хонасида ўтирганини иддао қилганди. Аммо орадан ҳеч қанча ўтмай, ишдан кетгани тасдиқланган эди.
Ҳозирча Андижон ҳокими ишдан олингани бир қатор расмий ОАВда айтилган, бироқ кўп ўтмай, ҳаммаси рад этиб чиққан.
@media24uz