Газ ва электр бўйича янги ваъдалар
2023 йилги давлат дастурига кўра, электр энергияси ва табиий газни тежаш, ҳажмини ошириш бўйича бир қатор вазифалар белгиланган. Кўрамиз, бу сафар ваъдалар қандай амалга оширилади.
Аввало газ қазиб чиқаришга олдин берилган барча лицензиялар қайта кўриб чиқилади, самарасиз ишлаётган корхоналарга чоралар кўрилади. Бу ишлар 2023 йил 1 апрелгача қилинади.
Шунингдек, иқтисодиёт корхоналарида 737,01 млн. кВт соат электр энергияси, 813,26 млн. куб метр табиий газ ва 5,4 минг тонна нефть маҳсулотлари тежалади. 2026 йилга бориб, электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичи қўшимча 30 млрд. кВт соатга оширилиб, жами 104 млрд. кВт соатга етказилади.
Бухоро, Наманган, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида умумий қуввати 800 МВт бўлган қуёш электр станциялари қуриш лойиҳалари доирасида 5 та битим, Қорақалпоғистонда қуввати 200 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш бўйича битимлар имзоланади.
Республикада ўсиб бораётган электр энергиясига бўлган талабни қондириш мақсадида Сирдарё вилоятида “ACWA Power” (Саудия Арабистони) компанияси билан ҳамкорликда қуввати 1500 МВтга тенг замонавий иссиқлик электр станцияси ягона энергетика тизимига синов тариқасида уланади.
Самарқанд ва Жиззах вилоятларида “Masdar” (БАА) компанияси билан ҳамкорликда умумий қуввати 440 МВтга тенг иккита қуёш фотоэлектр станциялари ягона энергетика тизимига уланади.
Бундан ташқари, 4,5 минг МВт 11 та йирик лойиҳа якунига етказилади. Жумладан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобидан қўшимча 14 млрд. кВт электр ишлаб чиқариш орқали хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпайтирилади.
@media24uz