Тошкент ҳокимлигининг махфий "копилка"си
Кўпчиликка яхши таниш сўз — "копилка" (ўзбекчада пул йиғиладиган қутича деган маънода келади) ортиқча (ёки орттирилган) маблағларни вақтинча сақлаб турадиган матоҳ.
Келинг, бошидан бошлаймиз. "Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидан оқиб ўтувчи Жанггоҳ, Чуқуркўприк ва Захариқ коллекторларини ёпиқ ҳолатга олиш ҳамда коллекторлар усти ва унга туташ ҳудудда автомобиль йўли, яшил майдонлар, пиёдалар ва велосипед йўлакларини барпо этиш" тендерини 307,8 млрд. сўмга Discover Invest МЧЖ ютиб олган.
Бу тендердаги захира ғолиб ҳам бегона эмас: MIMAR GROUP МЧЖ. Мабодо наригиси эплолмай қолса, буниси улоқни олиб кетади.
Давом этамиз, "Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси" Нукус шаҳридаги "Дўстлик" канали бўйида истироҳат боғи, болалар ўйингоҳи, Workout майдончаси қуриш бўйича 34,2 млрд. сўмлик буюртмани ҳеч қандай тендерсиз Discover Invest МЧЖга бериб юборган.
Бу компаниянинг 57 фоиз улуши Исраилов Исмаил Иркиновичга тегишли. Унинг яна бир қатор компанияларда улушлари бор. Масалан, ZO‘R ТВнинг 50 фоиз улуши, мактаб дарсликларини чоп этаётган Kolorpak МЧЖнинг 36,7 фоиз улуши.
И.Исраилов аввалроқ Akfa Engineering Management компанияси директори ҳам бўлган. Баъзи манбаларда унинг Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг жияни бўлиши мумкинлиги айтилган.
Давом этамиз: 2019-2020 йилларда ҳукуматнинг ХДФУ (яъни махфий) ҳужжатлари билан қурилиш ва таъмирлаш ишлари бир неча йилга мўлжалланган ҳамда ҳеч қандай тендерсиз Discover Invest МЧЖга берилган:
▪️Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги "Рақамли Тошкент вазиятлар маркази"ни қуриш учун — 122,2 млрд. сўм;
▪️Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги айрим жойларда ободонлаштириш ишлари учун — 25 млрд. сўм;
▪️Мирзо Улуғбек туманида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси биносини қуриш учун — 31 млрд. сўм.
Шунингдек, "Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси" ҳеч қандай тендерсиз Яккасарой тумани, Бобур кўчасидаги бинони таъмирлаш учун 35,4 млрд. сўмлик буюртмани, Тошкент архитектура-қурилиш институти 1.3-биносини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 78,1 млрд. сўмлик буюртмани Discover Invest МЧЖга бериб юборган.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Discover Invest ва Grand Road Tashkent’га ҳукуматнинг ёпиқ қарорлари асосида 196,7 млрд. сўмлик қурилиш ишлари топширилган. Давлат реестрига кўра, Grand Road Tashkent 62,1 улушига Grandway IN МЧЖ, қолган 37,9 фоиз улушига эса Тошкент ҳокимлиги муниципал активларни бошқариш маркази эгалик қилади. Grand Road Tashkent брендини патентлаш учун талабномани эса J-United Group МЧЖ топширган.
@media24uz