Ангренда 11,5 тонна бензин ариқ сувига оқиб кетди
10 декабр куни тахминан Ангрен нефтни сақлаш омборидан 5000 м3 ҳажмдаги 20-сонли сиғим жўмраги қаттиқ совуқ таъсирида музлаб ёрилиши оқибатида 11500 литр AI-80 бензини маҳаллий ариқ орқали Дукенсой сойига қўшилиб, сув ҳавзасини ифлослантирган.
Экология қўмитасига кўра, нефть маҳсулотларини сақлаш омбори экологик хавфлилиги бўйича 1-тоифали объект ҳисобланиб, корхонага берилган давлат экологик экспертиза хулосасига кўра нефть сақлаш сиғимлари жойлашган ҳудудда авария ҳолатларини инобатга олган ҳолда ҳовузлар ташкил этилиши лозим.
Аммо бу корхонада авария ҳолатларининг олдини олиш бўйича ташкил этилган ҳовузлар белгиланган талаб даражасида эмаслиги аниқланган.
Ҳозир нефть билан ифлосланган сув ҳавзасидан олинган таҳлил намуналари лаборатория текширувидан ўтказилмоқда.
Тарқалган видеоларда кўриш мумкинки, оқаётган бензинни одамлар идишларда ташимоқда.
Мурожаат учун: @media24uzbot
@media24uz