#Мақола #Мотуридий #Раддия
#Мавзу: Шафоат масаласи.
Бизнинг ақидавий Мотурудий мазҳабида шафоат масаласи жуда муҳим ўрин тутади. Шафоат сўзининг луғавий икки хил маъно берилган. Баъзилар шафоатни “жуфт қилмоқ” маъносида дейишса, баъзилар эса “ҳимоя қилмоқ”, “тарафини олмоқ” каби маъноларни билдиради, дейишган. Шунга кўра шафоатга ики хил таъриф берилган: 1. “Шафоат луғатда “тоқни жуфт қилиш” маъносини англатади. Икки ракат намоз ҳам шу маънода “ шаф” дейилади. Истилоҳда эса, яхшиликни жалб қилиш ёки зарарни даф этишда ўртада туришни шафоат дейилади. Демак шафоат деганда икки иш тушунилади: а) Яхшиликни жалб қилиш б) Зарарни даф қилиш. Биз тушунадиган истилохий маъноси “қўллаб-қуватлаш, қилган хатоликларини оқлаш, ўртада уни кечирилишлигига воситачи бўлишлиги”дир. Араб тилида «шафоат» сўзи бизда танилган маънодан кўра кенгроқ маънода ишлатилади. Бировни бошқалар олдида оқлаш учун қилинган саъй-ҳаракат ва гап-сўз ҳам шафоат ҳисобланади Аллоҳ таоло Тоҳа сураси 109 оят. У кунда оқлов фойда бермас, магар Раҳмон изн берган ва сўзидан У зот рози бўлган кишигагина (фойда берур) деяпти. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунида шафоат қиладиганлар учтадир: пайғамбарлар, сўнгра уламолар, сўнгра шаҳидлардир” , дедилар”. Ибн Можа ривоят қилган. Яъни қиёмат кунида энг аввало пайғамбарлар шафоат қиладилар, сўнгра илмига амал қилган олимлар шафоат қиладилар, сўнгра Аллоҳ йўлида жонларини фидо қилган мухлис шаҳидлар шафоат қиладилар. Ҳадиси шарифда шаҳидларнинг олимлар билан атф қилинишида олимларнинг шаҳидлардан юқори мартабада бўлишларига ишора бор. Расулуллох саллоллоху алайхи ва салламнинг қиёматдаги гунохкор мўминларни шафоат этишлари. Мўмин холида вафот этга умматнинг хаммасига, катта ва кичкина гуноҳларни қилувчи мўминларга шафоат қилиниш собитдир. Бунга далил расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни хадиси: “Шафоатим умматимдан катта гуноҳ қилувчилврга бўлади. Ким уни инкор қилса, қиёматда унга эришмайди. Уни намоз ўқигувчиларга бўлади деб ўйлайсизларми? Ўни рўзадорларга бўлади деб ўйлайсизларми? У (шафоатим) хатокор мусулмонларга бўлади”. Аллоҳ барчамизни Русулуллоҳ саллоҳу алайҳи ва саллам шафоатларига насибадор қилсин.
Ботиров Баҳодир,
Чуст тумани "Охунбобо" жоме масжиди имом-хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR