Репост из: NON
1 февраль учун Ҳақиқат Достони
Унинг Шоҳлигининг та’сири
Исо ҳукм қилинган айблардан бири, У Ўзини шоҳ деб эълон қилгани эди. Пилат Ундан: “Сен яҳудийларнинг Шоҳимисан“ деб соўраганида Исо шундай жавоб берди: “… Менинг Шоҳлигим бу дунёдан эмас. Агар Шоҳлигим бу дунёдан бўлганда эди, яҳудийларнинг қўлига тушмаслигим учун Менинг хизматкорларим курашар эдилар. Бироқ Менинг Шоҳлигим бу ердан эмас.” (Юҳанно 18:36).
Пилат Исонинг жавобидан қизиқиб, Унинг подшоҳлиги ҳақида янада кўпроқ билишни истади. У яна сўради: “Демак, Сен Шоҳ экансан–да?!”. Исо аниқлик киритиб, шундай деди: “— Шоҳ эканимни ўзингиз айтдингиз, … Мен ҳақиқат тўғрисида шоҳидлик қилмоқ учун туғилганман, ана шу мақсадда оламга келдим. Ҳақиқат тарафида бўлган ҳар бир одам Менга қулоқ солади.(Юҳанно 18:37).
Раббий Исо ўзини шоҳ деб да’во қилганда, шоҳлик устидан ҳукмронлик қилишини назарда тутган. Аммо Унинг шоҳлиги қаерда эди? У Ўзининг шоҳлиги бу дунёдан эмаслигини, яъни бу ер шарига бегона эканлигини тушунтирди. Ўша давр ҳукмдорлари Унинг шоҳлигини тушуна олмадилар, чунки у кўринмас эди. Улар бундан ҳайрон қолишди.
Кейинги муҳим жиҳат шундан иборатки, Исо Ўзининг осмон Подшоҳлигининг таъсири ва қудратини бу дунёга тарқатиш миссиясига эга эди. У ўз салтанатининг неъматлари, инояти ва қудратини оғриқ, зулмат ва жанжалларга тўла дунёга олиб келиш учун келди. Вайронагарчилик ва азоб-уқубатларга тўлган бу дунё ўзгаришга муҳтож эди ва Исо бу ўзгаришни амалга ошириш учун Ўзининг шоҳлиги билан келди. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Нажот орқали У Ўзининг шоҳлигининг иноятини инсониятга ёйди. Энди сиз қайта туғилганингиздан сўнг, сиз Масиҳнинг улуғвор шоҳлигининг фуқароси бўлдингиз: “Худо Ўзининг азиз халқига ваъда қилган нурдан баҳраманд бўлишни сизларга лойиқ кўргани учун қувонч билан осмондаги Отамизга шукрона айтинг. У бизни зулмат ҳукмронлигидан қутқариб, севикли Ўғлининг Шоҳлигига қабул қилди”. (Колосаликларга 1:12-13).
Шунинг учун, Подшоҳликнинг тўлиқ баракаларини англаб юринг ва Худонинг ҳукмронлиги таъсирини ҳамма жойга тарқатинг. Сиз Шоҳликни вакилисиз. Сиз қаерга борсангиз ҳам уни олиб юрасиз, чунки у сизнинг ичингизда. Луқо 17:21: “Улар: “Мана, мана!” демайдилар. ёки: у ерда, у ерда! Чунки мана, Худонинг Шоҳлиги сиз нинг ичи нгиздадир”. Сиз Унинг Шоҳлиги ва унинг та’сирининг давомчисисиз, чунки Муқаддас Китобда шундай дейилган: "Эгамиз уни эзишни, азоблашни маъқул кўрди. Агар у ўзини гуноҳ учун қурбонлик қилса, Ўз наслини кўриб, узоқ умр кўради. У орқали Эгамизнинг хоҳиши бажо бўлади." (Ишаё 53:10)
🙏Ибодат
Азиз Раббим Исо, Самовий Шоҳлигинг ва унинг баракалари учун Сенга раҳмат айтаман; унинг ердаги ва одамларнинг қалбидаги таъсири учун раҳмат. Мен Шоҳликнинг ҳаёти билан яшайман ва унинг баракалари билан юраман, Сенинг ҳукмронлигингнинг та’сирини ҳамма жойда тарқатаман. Омин.
Ўрганиш учун:
https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb
Унинг Шоҳлигининг та’сири
📖“Исо жавоб берди: — Менинг Шоҳлигим бу дунёдан эмас. Агар Шоҳлигим бу дунёдан бўлганда эди, яҳудийларнинг қўлига тушмаслигим учун Менинг хизматкорларим курашар эдилар. Бироқ Менинг Шоҳлигим бу ердан эмас”. (Юҳанно 18:36).

📖
Колосаликларга 1:13:
"У бизни зулмат ҳукмронлигидан қутқариб, севикли Ўғлининг Шоҳлигига қабул қилди."
Матто 6:33:
"Сизлар аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайида бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга берилади."
Луқо 17:20-21:
"Баъзи фарзийлар Исодан: “Худонинг Шоҳлиги қачон келади?” деб сўрадилар. Исо уларга шундай жавоб берди: — Худонинг Шоҳлиги кўзга кўринадиган шаклда келмайди. Ҳеч ким: “Қара, Худонинг Шоҳлиги бу ерда”, ёки “Ана у ерда”, — деб айтмайди. Чунки Худонинг Шоҳлиги сизларнинг орангиздадир."
https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb