ҚЎНҒИРОҒИМЭнг мунаввар отган ёруғ тонгимда сен,.
Ҳаёлларим ҳар ён қувиб онгимда сен,
Тушларимда майли эди ўнгимда сен,
Чалинмасанг бўлмасмиди қўнғироғим.
Мактаб даври энг чиройли давр экан,
Қувноқ,қувноқ ,гулгун ойли давр экан,
Овозингни тинглаш бунча оғир экан,
Чалинмасанг бўлмасмиди қўнғироғим.
Синфдошу менинг дўсту қардошларим,
Маюс боқманг менга бунча сирдошларим,
Кўзларимда мўлтиратиб кўз ёшларим,
Чалинмасанг бўлмасмиди қўнғироғим.
Ҳаёлларим сарҳад билмай учар энди,
Орзуларим қай манзилни қучар энди,
Овозинг ҳам бир жаранглаб ўчар энди,
Чалинмасанг бўлмасмиди қўнғироғим.
Дўстлар сизга тилай эзгу тилагимни,
Дуоларга очиб кафту билагимни,
Эй синфдош ташлаб кетгин юрагимни,
Чалинмасанг бўлмасмиди қўнғироғим.
Энг мунаввар отган ёруғ тонгимда сен,
Ҳаёлларим ҳар ён қувиб онгимда сен,
Тушларимда майли эди ўнгимда сен,
Чалинмасанг бўлмасмиди қўнғироғим.
✍
Хуршид KаримT.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy☝️Обуна бўлишни унутманг!