Азим Суюн ҳақида хотиралар
Бугун мен учун унутилмас инсон – Азим Суюннинг таваллуд куни. У кишини хотирласам, болаликдаги бир нурли учрашув ёдимга келади. Мен ҳали мактаб ўқувчиси эдим. У киши хонадонимизга ташриф буюриб, мен ва оиламиз билан суҳбатлашган эди. Шу онларда мен биринчи марта шоир қалбининг қандай кенг ва нурли эканини ҳис қилдим.
Унинг ҳар бир сўзида самимият бор эди. Фарзандлардай меҳр билан суҳбатлашиб, ҳаёт ҳақида шундай ибратли гаплар айтган эдики, ўша суҳбат ҳали ҳам ёдимда. "Китоб – сенинг энг содиқ дўстинг", деган эди у. Бу сўзлар мени ҳар доим билимга интилишга, ўқишга, ўзи устимда ишлашга руҳлантирди.
Бугун мен олий маълумотли ўқитувчиман. Шу йўлда менга илҳом берган инсонлар орасида Азим Суюннинг ҳам алоҳида ўрни бор. Унинг ёзганлари, айтганлари, қолдирган маънавий мероси мен учун қадрлидир.
Руҳингиз шод бўлсин, Азим Суюн!
Санобархон Эгамбердиева,
36-мактаб укитувчиси.
Суратда: Азим Суюн Камоловлар сулоласи давомчилари Умаржон, Рўзихон, Санобархон билан.