⚡️2025 йил 1 январдан она тили ва тарих ўқитувчиларига 50% устама бериш тартиби жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармонида 2025 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанлари бўйича Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ва ушбу фанлардан дарс берувчи педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қошимча устама тўланиши белгиланган
Мазкур вазифанинг тўлиқ, сифатли сўзсиз бажарилиши учун масъул этиб Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова белгиланган. Яъни, вазирлик ҳеч қандай важларсиз мазкур топшириқ ижросини 1 январдан бошлаб бажариши шарт қилиб қўйилган.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПФ- 134-сон Фармонига увофиқ миллий сертификатга эга бўлган она тили ва адабиёт ҳамда тарих фани ўқитувчиларига тўланадиган устама миқдори 20 фоизни ташкил этади.
✅ 2025 йилдан бошлаб эса ушбу устамалар миқдори 50 фоизга оширилиши белгиланган.