Фарғона шаҳридаги АГҚШда рўй берган ёнғин бўйича вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳам ўз муносабатини билдирди.
2024 йил 17 декабрь куни соат 14:00 атрофида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига Фарғона шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган ўт чақнаши оқибатида жароҳат олган 13 нафар фуқаро олиб келинган. Улардан 1 нафари ўлик ҳолатда келтирилган ва уни суд-тиббий экспертизага йўналтирилган.
2024 йил 17 декабрь соат 15:00 ҳолатига кўра, 2 нафар бемор болалар реанимация бўлимида даво чоралари кўрилиб, уларга “Алангадан кейинги тананинг бош, юз, бўйин, иккала қўл елка, билак, кафт, бармоқ, кўкрак, қорин, иккала курак, бел ва иккала оёқ сон, болдир соҳаларининг II-III AБ-даражали 90 фоиз термик куйиши, II-III-даражали юқори нафас йўлларининг термоингаляцион жароҳати, куйиш шоки ўта оғир даражаси, асистолия” ташхиси қўйилган. Умумий аҳволи оғир бўлган. Кейинчалик кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улар вафот этган.
Шу куни нейрохирургик реанимация бўлимига 3 нафар бемор ётқизилган. Уларга алангадан II-III АБ даражали 70-90 фоиз куйиш даражаси ташхиси қўйилган. Бугунги кунда умумий аҳволи ўта оғир. Мазкур бўлимдаги 1 нафар аёлга реанимация бўлимида даво чоралари кўрилиб, унга куйиш ташхиси қўйилган ва кўрилган реанимацион чора-тадбирларга қарамай соат 23:25да бемор вафот этган ва уни суд-тиббий экспертизага йўналтирилган.
4 нафар бемор комбустиология бўлимида даволанмоқда. Уларга алангадан юз, бўйин, иккала қўл, билак-кафт бармоқ соҳаларининг II-III А ва 20 фоиз термик куйиш даражали ташхиси билан керакли даво муолажаларини олмоқда. Умумий ҳолати стабил, ўртача оғир.
Яна 3 нафарига куйишдан енгил жароҳат олгани ва аҳволи қониқарли бўлгани сабабли шифокорлар кўригидан сўнг уйларига жавоб берилган.
Ҳозирда шифохонада 6 нафар бемор пойтахтдан келган малакали мутахассислар назоратида даволанмоқда.
Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси.