«Кенгашлардан ўзларига берилган ваколатлардан ҳақиқатан фойдаланишини илтимос қиламиз» — бош вазир ўринбосари
Ўзбекистонда «жуда кам» кенгашлар айрим солиқлар бўйича оширувчи ва пасайтирувчи коэффициентларни қўллаш ваколатларидан амалда фойдаланмоқда, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров. У кенгашларни Тошкентдан кўрсатма кутмасдан, фаол бўлишга чақирди.