Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг олдига файласуфлар келиб, саволлари борлигини билдирди. Мавлоно эса уларга Шамс Табризийга мурожаат қилишни айтди. Шу сабаб улар Шамс Табризийга борди. “Сизга уч саволимиз бор, бу саволларни ичимиздан мана шу киши беради”, – деб ичларидан бир кишини танлади. Бу пайтда Табризий масжидда талабаларга дарс бераётган эдилар. Шуна қарамай, “марҳамат” дедилар.
Файласуфлар:
– Аллоҳ борми? Агар бўлса, бизга кўрсатинг, кўрайлик.Кўрмаган нарсани қандоқ биламиз..
– Хўп, кейинги саволингиз?
– Шайтон оловдан яратилганмиш, қиёматда дўзахий бўлармиш, оловни олов ёққанини ким эшитган?
– Яна борми саволларингиз?
– Ҳа, охирги саволимиз: ҳар бир инсон охиратда жазосини олади деяпсизлар, қўйинглар, бу дунёда ҳар кас билганини қилсин.
Шунда Шамс Табризий ёнларида турган кесак билан савол берувчининг бошига урдилар. У дод солганча қози томон шошилди. Файласуфлар қозига арз қилди: “Табризийга савол бердик, у эса бизни урди”.
Шунда қози Шамс Табризини чақиртириб сўради:
– Сиздан савол сўрашипти, сиз эса бошларига урибсиз, шу тўғрими?
– Қози жаноблари, мен уларнинг саволларига жавоб бердим, холос. Улар мендан Аллоҳ борми, деб сўради. Энди мен улардан сўрамоқчиман: оғриқ борми?
– Ҳа, – деди савол сўраган файласуф.
– Ундай бўлса, менга кўрсат,
– Уни кўриб бўлмайди, лекин қаттиқ оғряпти.
– Аллоҳни ҳам кўрмайсан, лекин У бор. Мендан оловдан яратилган шайтоннинг дўзахда азобланиши ҳақида сўрашди, инсон ҳам тупроқдан яратилган, мен эса бу одамни ўз жинсидан- тупроқдан бўлган кесак билан урдим, азобланмаслиги керак эди-ку. Улар мендан ҳамма қиёматда ҳисоб-китоб қилинса, нега одамларни хоҳлаган ишини қилишга қўймайсизлар, деб сўради. Мен қиёматда ҳисоб-китоб қилинар эканман, нега қозининг остонасида мендан шикоятчи бўлиб туришибди?..
Файласуфлар бу сўзлар олдида бошларини эгилиб, оғиз очолмай қолди.
Қиссадан ҳисса шуки, Аллоҳ қалб кўзи ила танилади. Аллоҳни танимоқчи бўлсанг, У томон қадам қўйки, Ўзини сенгa танитсин.
Карим Бахриев саҳифасидан.