Бу ёшга келиб, ўғил болаларда ўзига хос «уйғониш» даври юз беради.
Кимдир бирор кинофильм қаҳрамонига ўхшашни истаса, кимдир келажак
учун болаларча режалар тузишни бошлайди. Бу даврнинг энг муҳим жиҳати
эса, ўғил бола оиласидаги эркаклар-отаси, бобоси ёки тоға-амакиларига
тақлид қила бошлайди. Аввалги шўхликлари ўрнини катта ёшли
эркакларнинг хатти-ҳаракатларини такрорлаш ёки улар билан
суҳбатлашишга бўлган иштиёқ эгаллай бошлайди.
Муаммо нимада: бу давр ўғлингизнинг болалик билан хайрлашиши ва
йигитликка ўтишига тўғри келади. Қайсидир масалаларда иккиланиши,
ўзидаги ўзгаришларни тушунмаслиги, дунёқарашларининг кенгайиши ёки
қарши жинс вакилалари билан фарқларини солиштиришлари бўлиши лозим
бўлган ҳолатлардир.
Она: кўпчилик оналар «Катта бўлиб қолдинг» дея ўғилларига камроқ
эътибор беришади. Ўзини қизиқтирган саволларга жавоб ололмаган бола эса,
кўчадан маслаҳатгўйлар топишга киришади. Тўғри, ўғлингиз анча улғайиб
қолди. Бироқ болаликдан аста улғайиши, бошқалар билан муомалага
киришиши учун оналик меҳрингиз ва маслаҳатларингиз кераклигини
унутманг.
Ота: эътибор берган бўлсангиз, ўғлингиз сиз билан
маслаҳатлашадиган, машина ҳайдаш, бозор-ўчарларга бирга боришга
ташаббус кўрсатаяпти. Унинг шаштини қайтарманг. «Ҳали боласан» дея
қанотини қайирсангиз, катта бўлиб қолганини исботлаш учун ножўя
ҳаракатларга қўл уриши мумкин. Чунки у ҳали бола ва аста-секин улғайиш
босқичига ўтаяпти.
Бу муҳим! Ўғлингиз мактабга чиқдими, билингки, оиладаги ҳар бир
муносабат унинг тарбиясида из қолдирмай ўтмайди. Болага зуғум қилиб,
қаттиққўл бўламан десангиз, саволларига қўрқитиш, чекловлар қўйиш билан
жавоб қайтарсангиз, тажанг ва яширинча иш қилишга одатланадиган бўлиши
мумкин.