Сарҳисоб қилиб кўр
Биринчи офат:Шаҳват балосига гирифтор бўлиб қолсанг, намозларингни бир ҳисоб-китоб қилиб кўр. Чунки оятда шундай дейилган:
«Уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар» (Марям сураси, 59-оят).Иккинчи офат:Бахтсиз, омадсиз бўлиб қолган бўлсанг, онангга қилаётган муомалангни бир сарҳисоб қилиб кўр. Чунки оятда шундай дейилган:
«Шунингдек, (Аллоҳ) мени онамга итоатли, меҳрибон қилди ва мени ситамкор бадбахт қилиб қўймади» (Марям сураси 32-оят).Учинчи офат:Тушкунликка тушиб, аҳволинг танг қолган бўлса, Қуръонга қилаётган муомалангни бир сарҳисоб қилиб кўр. Чунки оятда шундай дейилган:
«Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, унинг ҳаёти албатта тангликда бўлур» (Тоҳа сураси, 124-оят)."Саодатга етакловчи ҳикматлар" китобидан.@mehrob_uz