Ҳамкасбимиз Шоҳрух Мирзабеков ҳозирда нафақат адвокатларга, балки ҳали айби исботланмаган шахсларга қийинчилик туғдираётган, қайсидир маънода адвокатларни камситаётган муаммони яна кўтариб чиқибди.
Инсон ва унинг ҳимоясини ўз ичига олган, адвокат ўз ҳимоясидаги шахс билан монеликсиз ва ҳоли учрашиши, мансабдор шахсларнинг рухсатисиз учрашишга ҳақли эканлиги ҳақидаги Конституциявий норманинг бузилаётгани биз даъво қилаётган демократик давлат мақомига мутлақо тўғри келмайди.
Жиноят ишларида қатнашадиган адвокат ҳамкасбларимиз "Тоштурма", ИИВ тергов ҳибсхонаси ва бир қатор объектлар борки, мазкур норма амал қилмайди.
Мисол учун, "Тоштурма"га:
душанба кунидан жума кунига қадар соат 18-00 дан кейин;
шанба куни соат 14-00 дан кейин;
якшанба куни эса умуман киролмайсиз.
Байрам кунлари 5 кунлаб кўриша олмаган ҳолатлар ҳам бўлади.
Якуний хулоса сифатида айтишим мумкин, ҳаёт бир чархпалак мисоли эртага сиз ҳам ўша жойда ўтиришингиз, адвокатингиз билан кўриша олмаслигингиздан кафолатланган эмассиз!
Имконингиз бўлса ҳозир тўғриланг!
@manifestcanal