Фильтр публикаций


📌 МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ СУМКАСИ ОҒИРЛИГИ: ТАЛАБ ВА РЕАЛЛИК

🏫 Ҳар куни болаларимиз мактабга оғир сумкалар билан йўл олади. Лекин уларнинг сумкаси қанчалик оғир ва бу соғлиққа қандай таъсир қилади?

📖 Ўзбекистондаги санитария қоидалари ва меъёрларига кўра (0341 16-сон, 2017 йил) ўқувчиларнинг сумкасидаги китоб ва дафтарлар оғирлиги қуйидаги миқдордан ошмаслиги керак:

🔹 1–2 синфлар – 1,5 кг
🔹 3–4 синфлар – 2 кг
🔹 5–6 синфлар – 2,5 кг
🔹 7–8 синфлар – 3,5 кг
🔹 9-синфлар – 4 кг

📊 СУМКА ОҒИРЛИГИ СОҒЛИҚҚА ҚАНДАЙ ТАЪСИР ҚИЛАДИ?

🔻 Оғир сумка умуртқа муаммоларига сабаб бўлади – болаларда сколиоз, бел ва елка оғриқлари кузатилади

🔻 Жисмоний ва руҳий чарчоқни келтириб чиқаради – оғир юк билан мактабга бориб-келиш болаларни чарчатиб қўяди, бу эса ўқишга қизиқиш пасайишига олиб келади

🔻 Ҳолсизлик ва нотўғри ўсиш – боланинг пўстхон устуҳон тизими шаклланиш даврида. Агар ҳар куни оғирлик нотўғри тақсимланса, бу келажакда муаммоларга сабаб бўлади.

❓ БУ МУАММОГА ҚАНДАЙ ЕЧИМЛАР БОР?

✅ Дарсликларни енгилроқ қилиш – Нега бошқа давлатларда 1 китобга 1 йиллик курс жойлашса, бизда 2 қисм қилиб чиқарилади? Оқилона таҳрир ва юқори сифатли қоғоздан фойдаланиш керак!
✅ Электрон дарсликлардан фойдаланиш – Мактаблар ва ота-оналарга планшет ёки электрон китоблардан фойдаланиш имконияти яратилса, оғир сумка муаммоси ҳал бўлар эди.
✅ Кундалик сумка оғирлигини назорат қилиш – Ота-оналар ҳар куни боланинг сумкасини текшириб, кераксиз нарсаларни олиб ташлашлари керак.
✅ Мутасаддилар бу муаммони жиддий кўриб чиқиши керак!

Болаларнинг саломатлиги ва келажаги учун бу масалага жиддий ёндашиш вақти келди!

@manifestcanal


Маҳаллий аэропортимизда парвоз хавфсизлиги хароб аҳволда.
Қўл учида бажариладиган тадбир эмас бу иш.
Ҳар бир йўловчи потенциал террорчидай текширувдан ўтказилиши шарт дўстларим.

Аллоҳ барчамизни асрасин!

@manifestcanal


Қўқонда кўпйиллик дарахтни кесмоқчи бўлган фуқаролар (аррачи) қамоққа олинибди.

Дарахти борлигини била туриб, шу ерни дом қурилишига ажратганларчи?

Бу домни қуришни бошлаш учун ушбу аррачи фуқароларни ёллаганларчи?

Масхарабозлик буёғи одатдагидай!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳокимликни хабари йўқ.

ИИВ, Миллий гвардия, ДХХни ҳам хабари бўлмаганми?
Наҳотки шунча ОДАМ байроқ кўтариб оммавий тадбир қилса-ю ҳеч кимни хабари бўлмаса.

@manifestcanal


Нега бизга ёт бўлган, қонунлар тақиқлаган бошқа қилмишлар тарғиботи учун жавобгарлик йўқ?

Охирги икки йил давомида амалга оширилган илғор сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотлар натижасида қонунларимизга:

икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни рағбатлантириш;

жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш, шу жумладан хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, худди шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни омма олдида оқлаш ва (ёки) рағбатлантириш учун жавобгарлик киритилди.
Лекин бесоқолбозликни ёки ЛГБТ ғояларини тарғиб этганлик, бундай ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, худди шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни омма олдида оқлаш ва (ёки) рағбатлантириш учун жавобгарлик йўқ. Аксинча, аҳён-аҳёнда уларга “тенг имкониятларни яратиш” бўйича ҳаракатлар бўлаётганлиги ҳақидаги ҳужжатлар лойиҳаларига кўзимиз тушиб турибди.
Нега бундай бўлиши керак? Буни кимдир тушунтириб бера олади?

@manifestcanal


Bir odam ichki ishlar binosiga bostirib kirib, ish vazifasidagi xodimga shapaloq tushirsa qanday jazo ko‘riladi?

Eng kamida 15 sutka!

Bir odam maktab binosiga bostirib kirib, o‘quvchilari oldida o‘qituvchiga shapaloq tushirsa, jazosi shunchaki uzr so‘rash...

Maktab o‘qituvchisi ham davlat xizmatchisi, hokim ham davlat xizmatchisi, ichki ishlar xodimi ham davlat xizmatchisi. Davlat xizmatchilari orasida tengsizlik bo‘lishi mantiqsizlik va xato.

Maktab - darvozaga milliy gvardiya xodimini qo‘yib emas, eng avvalo o‘qituvchilar qadrlanib himoya qilinadi!

@sanjar_xoja


БОБУР

Мен-ку, оддий одам,
Шундоқ бўлса ҳам
Шукр, бас, деганча ғанимларим бор.
Шарт эмас уларга таъриф чинакам,
Бири жунунсифат, бирови ҳушёр.

Бировига ёқмас жиндек журъатим,
Бировига ёқмас мен юрган йўлак.
Ногоҳ бирор жойда чиқса сувратим
Бири ухлай олмай қийналса керак.

Биз шундай ўтамиз,
Яъни кун кўриб...
Майдагина кучсиз, майдагина зўр.
Ҳаётнинг мана шу буржидан туриб,
Мен Сизни ўйладим, ҳазрати Бобур.

Сиз — зобит, дастини чўзган дунёга,
Сиз — шоир, мангу бир аланга ёққан.
Наинки бандалар, Сизнинг сиймога
Не-не салтанатлар кек билан боққан.

Баҳодирлик ичра ёр Сизга Ҳумой,
Сиз улуғ зотларнинг изин босган эр.
Назмий саждагоҳда Сизга, ҳойнаҳой,
Имомликка ўтгай фақат Алишер.

Ҳа, ёлғиз шеър қолди, бошқаси, абас,
Етти иқлим аро достон нақлингиз.
Не бахт, парчин бўлиб тож деган қафас,
Бизга етиб келди олмос ақлингиз.

Айтинг, не топдингиз Сиз кезиб дунё,
Ҳануз боқишарлар шўришга тўлиб.
Шоирсиз, яхшиси, қолингиз, Мирзо,
Мушфиқ юртингизда бир шоир бўлиб.

✍️Абдулла Орипов


Тошкент шаҳрининг Бош режаси қабул қилинди. Лекин Тадбиркорлар Нима Қилади?

🔹 2024 йил 24 декабрь куни Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент шаҳарини 2045 йилгача ривожлантириш бўйича Бош режа тасдиқланди. Бу шаҳар инфратузилмасини такомиллаштириш ва замонавий лойиҳаларни амалга ошириш учун муҳим қадам бўлди.

❗️ Бироқ, тадбиркорлар учун кутилмаган муаммолар юзага келди.

Охирги йилларда кўплаб тадбиркорлар шаҳардаги ер участкаларини аукцион орқали сотиб олиб, бизнес лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирган эди. Бош режа тасдиқланганидан сўнг, уларнинг кўплаб жойлари консервацияга тушиб, қурилиш ишлари чекланиб қолди.

Муаммолар нимадан иборат?

🔸 Қурилиш тақиқланган ҳудудлар – Аукционда сотиб олинган жойлар шаҳар бош режасига мувофиқ бошқа мақсадларга мўлжалланган ёки консервация қилинган.

🔸 Юридик ноаниқликлар – Тадбиркорлар расмий тартибда сотиб олган жойларида лойиҳаларини амалга ошира олмаяпти, бу эса улкан моддий йўқотишларга олиб келмоқда.

🔸 Бизнес режалар бекор бўлмоқда – Тадбиркорлар қурилиш ва фаолият бошлаш учун катта маблағ сарфлаган бўлиб, ҳозирги ҳолатда улар ўз лойиҳаларини давом эттира олмай қолди.

Ечим борми?

Тадбиркорлар бу масала бўйича аниқ ечимларни кутмоқда:

Қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар – Бош режа тасдиқланганидан кейинги ўзгаришларга аниқлик киритиш ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.

Ер участкаларини алмаштириш ёки компенсация – Тадбиркорларга бошқа ҳудудларда фаолият юритиш учун тенг қийматли ер участкалари таклиф қилиниши ёки зарар қопланиши.

Шаффофлик ва тушунтириш ишлари – Қурилиш чекловлари ва консервация жараёни бўйича расмий тушунтириш берилиши, аукционда сотилган ерлар тақдири аниқлаштирилиши.

Бу муаммо ҳалигача ёпиқ ҳолатда қолмоқда, тадбиркорлар эса ўз сармояларини йўқотиш хавфи остида қолишмоқда.

@manifestcanal


Шавкат Мирзиёев:

Тадбиркорлар ёш ходимларни ишга олиб, камида 3 миллион сўм ойлик тўласа, ижтимоий солиқ 1 фоиз бўлади.

Бу имтиёз 3 йил амал қилади.

@manifestcanal


Учинчи ҳужжатга кўра, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.

Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор бўлган, камида 20 нафар ёшни ишга олиб, кичик корхона очган ва ўқув маркази ташкил қилган ёш тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

Банк кредитларининг камида 30 фоизи хотин-қизлар тадбиркорлиги учун йўналтирилади.

Ҳудудларда “ёшлар бизнес инкубатори” ташкил қилиниб, ёшлар ғоялари стартапга айлантирилади, 6 ойдан 3 йилгача қўллаб-қувватланади, тайёр бизнес, корхона даражасига олиб чиқилади.

“Алоқа венчур” жамғармаси орқали стартапларга 50 мингдан 1 миллион долларгача сармоя киритилиб, маҳсулот ва хизматларни ички ва халқаро бозорларда сотиш, бизнес ҳамкор топиш, қўшимча инвестициялар жалб қилишга кўмаклашилади.

@manifestcanal


Бугун, Президент ёшлар тадбиркорлигида 3 та катта ҳужжатга имзо чекканини эълон қилди.

Биринчи ҳужжатга мувофиқ, Ёшлар агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди.

Энди тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади, ташаббускор ёшларнинг стартап лойиҳаларига 2 миллиард сўмгача инвестиция киритилади.

Иккинчи қарор билан олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилмоқда. Бунинг учун Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади.

Банк Олий таълим вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда олийгоҳ битирувчиларининг ташаббус ва ғояларини лойиҳага айлантириш бўйича янги банк хизматлари пакетларини жорий этади.

Шунингдек, битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича ҳокимлар, банк ва корхона раҳбарларидан иборат комиссия тузилади. Комиссия иш ўринларини яратиш, кадрларга эҳтиёж, бўш ўринларга ёшларни жойлаштириш масалаларини ҳал этади.

@manifestcanal


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уяли алоқа компаниялари ва ваколатли идоралар бунга қандай изоҳ беради: нега бизнинг телефон рақамларимиздан бошқалар ҳам фойдаланишмоқда?
деб савол бермоқда Rasul Kusherbayev.


@manifestcanal


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз ёшлари билан мулоқот қилади.

@manifestcanal


Ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди

Қонун билан Меҳнат кодексига “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек, “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бундан ташқари, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда.

Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилиши белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@manifestcanal


Шу рақамлар ҳаққонийми?

Кечаги йиғилишда Президент Ш.Мирзиёев томонидан Ўзбекистон фуқароларининг 56 фоизида ортиқча вазн билан боғлиқ муаммо борлиги айтилди.
Ушбу маълумотни Президентга берган мансабдор бутун республика аҳолисини тиббий хатловдан ўтказдик, бўйи, вазнини ўлчаб чиқдик деб ишонтирганми шунда?
Агар ростдан ҳам шу тадбир бутун республика бўйича ўтган бўлиб, мен хабарсиз қолган бўлсам, узр сўрашга тайёрман.

Лекин хатлов ўтаётган бўлса, нега бу ҳақдаги эълонларга кўзимиз тушмади?
Нега мени, укаларим ва яқинларимнинг хонадонига кимдир келиб ёки чақириб, соғлиғи ҳолатини текширмади?
Қандай қилиб, маҳалламда шундай кенг қамровли тадбир ўтказилгану, мен хабарсиз қолиб кетдим?

Ёки сизнинг уйингизга кимдир келиб, бўй ва вазнингизни ўлчаб кетдими?

@manifestcanal

1.5k 0 11 10 21

Муваффақиятни саъй-ҳаракатда, муваффақиятсизликни эса лоқайдлик ва дангасаликда, балони тилда, ҳаловатни эса сукутда кўрдим.

©️Шайх Нажмиддин Кубро. «Одоб қоидалари» рисоласидан

@manifestcanal


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қиморга рухсат яқинда берилганди….

Онлайн қимор ўйинида катта пулга тушиб қолган 1999 йилда туғилган йигит бегона хонадонга ўғриликка тушиб, уч болали аёлни пичоқлаб ўлдирди.

Бир-иккита бехосиятни берган таклифи ҳали халқимизга қимматга тушмасайди?!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Айрим оилалар дабдабали тўй қиламан деб бўйнигача катта қарзга ботиб кетяпти. Бу нафақат шахсий молиявий барқарорликка, балки мамлакат иқтисодиётига ҳам салбий таъсир кўрсатишини билишганда унақа қилишмасди. Тўй учун олинган кредитлар ўз вақтида тўланмаса, банк тизимига ҳам юклама бўлиб, умумий иқтисодий барқарорликка таҳдид солиши бор гап.

Ортиқча харажатлар оиланинг келажакдаги молиявий имкониятларини ҳам чеклайди. Агар тўйга сарфланадиган маблағлар ёшларнинг таълими, касбий ривожланиши ёки уй-жой шароитларини яхшилашга йўналтирилса, нафақат оила, балки жамият учун ҳам анча манфаатлироқ бўларди. Чунки таълим ва касбий ривожланишга киритилган сармоя келажакда юқори даромад ва иқтисодий барқарорлик келтиради.

Шунинг учун ҳам тўйларни камтарона ўтказиб, маблағларни келажак учун фойдали йўналишларга сарфлашни тавсия қилишда давом этиш керак.

Роликни кўринг!


Самарқанд вилоят судида адолат бор!

Бир вилоят шифохонасини раҳбари ЖИБ Самарқанд шаҳар судининг ҳукми билан 420 миллион сўмни ўзлаштирганлиги учун ЖКнинг 167-моддаси учинчи қисмида кўзда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, тегишли жазо тайинланган эди.

Бош врачнинг шикоятини кўриб чиққан вилоят суди унинг чин кўнгилдан пушаймонлиги ва оилада ягона боқувчи эканлигини инобатга олиб, барча жазолардан озод этибди.

Бошқа судлар ўрнак олса бўларкан!


Сермаъно сурат…

Показано 20 последних публикаций.