Қашқадарё маъмурий судларида қонун ишламайдими?
Биз - “AVTOTRANS QARSHI” МЧЖ 2024 йил 13 сентябрда Қарши туманларараро маъмурий судига ариза билан мурожаат қилиб, Қашқадарё вилояти транпорт бошқармасининг 2024 йил 10 июлдаги 14-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган эдик.
Қарши туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 20 сентябрдаги ажрими билан МЧЖ томонидан давлат божи тўланмаганлиги таъкидланиб, ариза қайтарилган.
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 50-моддасига кўра, тадбиркорлик субъектлари давлат органлари ва бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида судга мурожаат қилганида давлат божи тўлашдан озод этилади.
Бундан ташқари, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасида тадбиркорлик субъектлари — тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланган.
Парламент қабул қилган ва Давлатимиз раҳбари имзолаган қонунларга ишониб, суднинг ноқонуний ажрими устидан вилоят маъмурий судига шикоят киритдик.
Бироқ, 2 дақиқа давом этган апелляция инстанция суди шикоятни рад қилиб, ноқонуний суд ажримини ўз кучида қолдирди. Нима эмиш, давлат божи тўлашимиз керакмиш?
Унда қонун қаерда қолди? Ёки бошқа давлат ташкилотлари каби судда ҳам асоссиз давлат божи тўлатиб бюджетни тўлдиришми ният?
Биз тушуна олмаяпмиз?
Ахир, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.01.2022 йилдаги ПҚ-107-сон қарори 1-бандида, маъмурий судларнинг биринчи навбатдаги вазифаси фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда улар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ҳисобланиши айтилган эдику!
“AVTOTRANS QARSHI” МЧЖ
@manifestcanal