Ҳеч қачон кучсиз эркак ўзидан кучли аёлни танлашни ҳохламайди, у қўрқади, камчиликларини у аёл фош қилишидан қўрқади, камчиликлари ила юзма - юз келишдан қўрқади, унга тенг бўла олмаслигидан қўрқади, ва натижада эса ўзига ювошгина, урса ҳам, тепса ҳам фақат уни дейдиган, унга қарши бирор сўз чурқ этмайдиган, фақат унинг дегани деган, эгса эгиладиган аёл танлайди, харартери-ю ҳулқида заррача ҳам камчилик кўришни истамайди ва буни қабул қилмайди. Бу ҳеч ҳам камоллик эмас, балки заифликдир. Аёлни ўзига рақиб деб кўрадиган, ва рақиби ундан кучли бўлиб қолишидан қўрққан, кўп холларда онадан ҳам сепарация бўлмаган заиф "эркак"нинг танлови шу.
Кучли эркак жуда яхши билади аёл унга рақиб эмас, балки умр ёлдоши ва елкадоши эканлигини. Ва агар аёл ундан илмли ва кучли чиқса ҳам, устунроқ кўриниш учун уни эзишга эмас балки лойиқ бўлишга, бир бирини тўлдириб туришга ҳаракат қилади, ва шундай аёли борлиги учун ич ичидан фахр туйиб, борини бериб содиқ ва фидокор бўлишга интилади. Чунки билади-ки заиф аёл заиф авлод етиштиради. Унга эса бу нарса асло керак эмас. Елкадош заиф, ўз фикрига ҳам эга бўлмаган синиб кетувчан, асло қарши гапирмайдиган бўлса ундан не наф, елкадошлиги қолибтими? Кучли аёл унинг камчиликларини фош қилишидан ҳам қўрқмайди, балки тан олади, қабул қилади ва муносиб бўлишга интилади. Чунки икки тараф ҳам камчиликни бартараф қилиш - бу ерга уриш, камситиш, "тили чиқиб қолиш" эмас, балки фаровон ва мукаммал оила қуриб солиҳ зурриёт қолдириш учун керакли қадамлар эканлигини яхши англаб етган бўлади.
П.с/ бунинг устига диндор ва илми ақидасига сингган аёл бўлса бормии. Эхх, зарнинг қадрини заргар биладида^^