YᴜᴤƦᴏ 🔇


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Шунчаки шахсий блог.
Исломий канал эмас.
@Mahzuni_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


🕯️🔖Мен, доим тинимсиз ҳаракатда бўлинг, дарсларга ҳар куни соатлаб вақт ажратинг, энг аввал дарслар кейин бошқаси бўлсин, илмни хаётингиз приоритетига қўйинг, устозни отангиздан улуғ кўринг деган баландпарвоз гапларни айтмоқчи эмасман. Балки, тушсангиз энг минимум даражага тушинг-у аммо ташлаб қўйманг, нафсингиз билан курашинг, ўқлари нишонга аниқ тегадиган тахажжудларда Аллоҳдан қалбдан сўранг, юқорида санаб ўтганим илм олишдаги ёмон иллатлардан сақланинг, ва энг муҳими Аллоҳ билан алоқангизни яхшиланг демоқчиман.
🌷Университетда қайси ёналишда таҳсил олганимни билганлар яхши билишади, бу миллатдан ўрганганим, инсон ҳаракат қиляптими демак эътибор ва ҳурматга сазоворлигини яхши ўзлаштирганим бўлган. Инсон муваффақияти учун эмас қилаётган ҳаракати (сабабиятлари) учун масъул. Натижа эса Аллоҳдан. Аллоҳга осий ҳолда ундан муваффақият кутманг. Аллоҳ сизни ўз ҳолингизга ташлаб қўйишидан қўрқинг. Ҳаётдаги приоритетингиз Аллоҳ билан алоқангизнинг сифати бўлсин. Ундан кейин сабабиятларини дўндириб қўйинг-да натижасидан ҳавотир олманг, таваккулингиз мукаммал бўлсин, ҳаракат қилсангиз ҳам ўхшамаётган бўлса ҳафа бўлиш ўрнига Аллоҳга юзланинг (ҳафа бўлишингиз ҳам Аллоҳга аччиқ қилиш асли), тахажжуд - ўқлари янглишсиз нишонга тегадиган камонлигини унутманг.
❤️🌹 Ва яна, Устозлар - сизни ейдиган махлуқ эмас^^ Балки ўзингиздан кўп муваффақиятингиз учун қайғурадиган, сизни 'ўтлаб' кетмаслигингиз учун илм, ихлос ва муҳаббати ила сизни тутиб, сизга далда бериб, ўзи ўрганганларини баърини сизга янада осонроқ ва гўзалроқ қилиб ўргатишга интиладиган Аллоҳнинг бир қулидир. Асосийси давомий бўлинг! Шуниси энг муҳим. Бир устозни ташлаб қўйиб, кейинроқ яхшироғини топаманда, устоз қуриб қолибдими деб неъматни зое қилсангиз, Аллоҳ сизни шу қадар зор қилиб қўядики, кейин хоҳласангиз ҳам муносибини топа олмайсиз.

➡️Аслида юқорида ёзганим ҳамма гапимни анча кучлироқ ва унутилмас бўлиб тегиб кетадиган қилиб ёзмоқчи эдим-у қалб Аллоҳникилиги ва Ўзи тауфиқ берган инсон бўлса шуни ўзи ҳам етиб ортади деган умид билан енгиллаттим)

🌸Аллоҳ ҳақда собит қилсин, олаётган илмларингизни фақат ва фақат фойдангизга ҳужжат қилсин. Барокаллоҳу фикум.


🌷🌷

🌿Фаолиятим муаллимлик бўлганлиги ва касбимни ўта даражада севганим боис, йиллар давомида кўп саволлар туғилар, ва дарслардаги камчиликларни доим ислоҳ қилишга интилардим. Кўп саволларимнинг жавоб-у ечимини Аллоҳ билдирган эди, аммо бир савол яқин-яқингача ҳам ҳеч жавобини топмас эди. "Илм ёлига қадам қўйган, устоз тутган, муъайян ёлига эга ва унга муҳаббати бўлган толиби илм нима сабабдан дарслардан четлашиши мумкин?? Қандай буюк сабаб бўлиши мумкинки илм олиб турган жойини тарк қилиши учун!?.." Ҳеч ўйлаб ўйимга етолмас эдим. Моддий сабаб десалар бу тарафдан ҳеч бир қаттиқ талаб қўйилмаса, устознинг ҳаддан ортиқ қаттиққуллиги ё қўполлигини, дарс материаллари қийинлигини баҳона қилиб бўлмаса, манфаат кўрмаётганини ҳам сабаб қила олмаса, уйдагилари зўрлаб имкониятини тортиб олмаса? Унда қандай буюк сабаб болиши мумкин? дер эдим ўзимга. Шунчалар кўп ўйлаганимдан Аллоҳ ўзи қаршимдан жавобини чиқарди. Юқоридаги Устознинг сўзлари ва бу оятлар кифоя қилди..

أَحَسِبَ النَّاسُ أَن يُتْرَكُوا أَن يَقُولُوا آمَنَّا وَهُمْ لَا يُفْتَنُونَ

وَلَقَدْ فَتَنَّا الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ فَلَيَعْلَمَنَّ اللَّهُ الَّذِينَ صَدَقُوا وَلَيَعْلَمَنَّ الْكَاذِبِينَ


◀️Одамлар «Иймон келтирдик», дейишлари ила синалмай, тарк этилишларини ўйладиларми?▶️

◀️Ва, батаҳқиқ, Биз улардан олдингиларни ҳам синовдан ўтказганмиз. Бас, Аллоҳ, албатта, содиқ бўлганларни
ҳам билажак, ёлғончиларни ҳам билажак▶️

🤎Бу дунё - ғамхонадир, ундан роҳатни, б
ахтни, сакинатни кутиш хато. Дунё бахт ва роҳат учун яралмаган. Ҳар бир инсон учун синов қилиб берилган бу дунёда иймонини сақлаб қолиш, Аллоҳ учун умрини ибодат, илм ва сабр устида ўтказиш айни ғолибликдир. Иймон неъмати - барчасидан улуғ неъмат. Қилаётганларимизда қалбимизни туб-тубидан қатъият ила собитмизми ёки иймон фақат бўғзимиздан нарига ўтмаганми, буни синаш учун Аллоҳ муҳаббати ила синовлар юборади. Асло ўйламанг-ки иймон келтириб, ибодатларда қоим бўлиб, қалбда фақат Аллоҳни устун қўя олиш осон деб.
🕰 Илм олишда ҳам муъайян ёлни ва устозни тутиб унда мустақим бўлиш осон эмас
. Иллоки қилган орзуларини аниқ мақсадга айлантириб, шу ёлда нафсини, шайтонни, дангасалигини енгиш учун Аллоҳдан тауфиқ сўраб курашаётганлар мустасно. Қанчалар муҳаббатингиз кўп, устоз ҳам ўз соҳасида профессионал, ресурс ва имкониятларингиз мўл-кўл бўлмасин, орзуларингиз орзулигича қолиб кетар экан бу ёлда мустақим бўлмаслигингиз аниқ. Менинг ҳаётдаги шиоримни сўрашса "Иймон бўлса - имкон топилади" дейман. Иймон, хоҳиш, ҳаракат, сабабиятлари баъри жам бўлса имкон шубҳасиз доим топилади. Ва шунинг акси, агар ҳар нени баҳона қилавериб, фақат ширин орзуларингиз ичида сузиб юрадиган бўлсангиз Аллоҳга қасам уларга ҳеч қачон етишмайсиз. Хоссатан устозларимизнинг илм олишдаги танбеҳларини доим таъкидлайман:

Илмга борингизни бермагунингизча илм сизга ҳеч нима бермайди!

🌺☕️ Илм - ёл-ёлакай, вазиятдан келиб чиқиб, имкон бўлганда, болалар тинчиганда, нафс ва жисм роҳати ила ўрганилмайди, илм фидокорликни талаб қилади! Илмдан луқмага эришиш учун албатта бирор нарсани фидо қилишингиз шарт! Давомли ва қатъиятли бўлмаслик, устоздан устозга сакраш, вазифалар дарсдан бир неча соат аввал бажарилиши, 4-5 ойни кўп санаб қолиб кеттим деб ўйлаш айни илмга ҳурматсизлик, ҳиммат ҳамда иймоннинг сустлигидир.
Жабр кўраётгани нафсингиз эмас дарсларингиз, топилаётганлари и
мкон эмас баҳоналар, сабаб қилинаётганлари "мотивация" камлиги экан, унда сиз ҳали илмда бирор даражага эришиш учун таййор эмас экансиз, ва илм ҳам сизга арзирли ҳеч нима бермайди. Денгизга бориб фақат бармоғингизни ҳўллаб келгани
нгизни билмай ҳам қоласиз, сизга айтсам.
➡️Ҳа айтганча, мот
ивация тушиб кетиши олаётган илмига қанчалар муҳтожлигини англамаганликдан ва ҳиммат сустлидиган бошқа нарса эмас. Бу ёлда эса, шайтоннинг васвасасига енгилиш кучсизларнинг иши. Шу босқичдан ўтиб олинса илм олишда мустақим бўлиш анча енгиллашади биизниллаҳ.

Ҳарфларнинг ҳам лимити тугади^^ давоми кейинги постда.


🖤 Бу постни ёзишни анча вақтдан бери режа қилган эдим. Ҳамд, айни вақти ҳайрли экан. Канал обуначиларининг аксари мени танийдиганлар, хоссатан менда таълим олган ва олаётганлар экан, ушбу постни диққат билан ўқишларини истар эдим👇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌷Илм ёли - орзу ёли эмас!


Сал эмас, анчагина ўйлаб кўришлари керак! Қизнинг ёши 20дан ўтиши билан унга елкадаги бир юкдек, ҳаммадан ортда қолаётгандек, "ўтириб қолаётгандек" қарайдиганлар Аллоҳдан уялсин. Муносиб тақводор, илмли куёвга эмас, ота-она ва "яқинларининг" босими остида орзу қилгани номзод уёқда турсин, талабларига яқин ҳам келмайдиган инсонга мажбуран рози бўлиб кетаётганлар қанча.
Қанчадан-қанча қизлар ўзига муносиб бўлмаган жойга келин бўлиб тушиб йиллар кетган илмларини овқат пиширишга, идиш-товоқ ювишга, ва орзу- ҳавасларини охири кўринмас рози бўлмайдиганларни рози қилишга сарфлаб юборишяпти...Аллоҳ офият берсин.
Сизнинг ҳам, қизингизнинг ҳам ризқига Аллох кафил. Бундан аввал ризқини берган Аллоҳ, сизнинг уйингизда кўпроқ "ўтириб" қолса ҳам ризқини бераверади, сизга ҳеч оғирлиги тушмайди. Аммо фақат сизга тўғри келган номзодга, қизингизни тезроқ даф қилиш пайида узатиб, кейин оилада муаммолар бўлиб зулм кўрса "энди тақдир шу эканда қизим, чида, сабр қил, ўтиб кетади" деб ўзингиздан масъулиятни ағдариб жабрдийда ясай олмайсиз. Мазлум эмас асл золим сиз бўласиз. Ризқ учун Аллох кафил эди, аммо қўл остингиздагилар учун СИЗ кафилсиз.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📌!


Репост из: | cennetmisal |
Umar ibn al-Xattob رضي الله عنه dedilar:

- Ayollarni (ko’chaga kiyiladigan) ortiqcha libosdan uzoq tuting, chunki ayollarning zeb-u ziynati(taqinchoqlari) va (ko’cha)liboslari ko’paygani sayin ko’chaga chiqishni ham shunchalik yaxshi ko’rishadi.

@vadduha


Ҳеч қачон кучсиз эркак ўзидан кучли аёлни танлашни ҳохламайди, у қўрқади, камчиликларини у аёл фош қилишидан қўрқади, камчиликлари ила юзма - юз келишдан қўрқади, унга тенг бўла олмаслигидан қўрқади, ва натижада эса ўзига ювошгина, урса ҳам, тепса ҳам фақат уни дейдиган, унга қарши бирор сўз чурқ этмайдиган, фақат унинг дегани деган, эгса эгиладиган аёл танлайди, харартери-ю ҳулқида заррача ҳам камчилик кўришни истамайди ва буни қабул қилмайди. Бу ҳеч ҳам камоллик эмас, балки заифликдир. Аёлни ўзига рақиб деб кўрадиган, ва рақиби ундан кучли бўлиб қолишидан қўрққан, кўп холларда онадан ҳам сепарация бўлмаган заиф "эркак"нинг танлови шу.

Кучли эркак жуда яхши билади аёл унга рақиб эмас, балки умр ёлдоши ва елкадоши эканлигини. Ва агар аёл ундан илмли ва кучли чиқса ҳам, устунроқ кўриниш учун уни эзишга эмас балки лойиқ бўлишга, бир бирини тўлдириб туришга ҳаракат қилади, ва шундай аёли борлиги учун ич ичидан фахр туйиб, борини бериб содиқ ва фидокор бўлишга интилади. Чунки билади-ки заиф аёл заиф авлод етиштиради. Унга эса бу нарса асло керак эмас. Елкадош заиф, ўз фикрига ҳам эга бўлмаган синиб кетувчан, асло қарши гапирмайдиган бўлса ундан не наф, елкадошлиги қолибтими? Кучли аёл унинг камчиликларини фош қилишидан ҳам қўрқмайди, балки тан олади, қабул қилади ва муносиб бўлишга интилади. Чунки икки тараф ҳам камчиликни бартараф қилиш - бу ерга уриш, камситиш, "тили чиқиб қолиш" эмас, балки фаровон ва мукаммал оила қуриб солиҳ зурриёт қолдириш учун керакли қадамлар эканлигини яхши англаб етган бўлади.

П.с/ бунинг устига диндор ва илми ақидасига сингган аёл бўлса бормии. Эхх, зарнинг қадрини заргар биладида
^^


#факт

Эркакнинг ким эканлиги ўзига қандай аёл танлаганидан маълум!


"МЕН УНИНГ МУҲАББАТИ ИЛА РИЗҚЛАНДИМ!"

ХАДИЧА🌸
Нақадар чиройли исм!
Ундаги ҳарфлар нақадар бежирим!
Бу аёл каби аёл башарият тарихида иккинчи бор ўтмайди. Унинг иккинчи нусхасини топа олмайсиз бу заминдан.
У Набий
қалбларини забт этган.
Росулуллоҳ
ҳаётларининг охиригача уни эслаб юрдилар. Унута олмадилар.
Зотан у шунга муносиб эди!
Набий
: "Мен унинг муҳаббати ила ризқландим!", деган гапларидан фақатгина "мен уни севаман"ни тушунмаслик керак. Балки "У ҳам мени севади!"ни англаш лозим.
Севгини қабул қилиб олиш ҳам худди уни тақдим қилиш каби ризқдир.
Фақат икки қалб қучоқлашсагина, бир-биридан унсу-улфат топсагина, сакинатни ҳис қилсагина, бир-бирининг руҳига таянч бўлишсагина муҳаббат камолига етади.
Хадича розияллоҳу анҳо Набиййимиз
❕ни севди, бутун молини олдиларига тўкди. Бу молларни истаганингизча сарфланг деди. Росулуллоҳ ❕га кўз қувончи бўлмиш фарзандлар тақдим қилди.
Хадича розияллоҳу анҳо у зотга иймон келтирди, орқа фронтлари бўлди, омонлик маконига айланди улар учун...
Фақатгина Рос
улуллоҳ ❕ севиб қолмадилар, балки Хадича розияллоҳу анҳо ҳам севди!

П.с. Биз ҳеч кимни ўзимиздан ўзимиз яхши кўриб қолмаймиз, Аллоҳ севдиради, ва ризқ қилиб беради.

©Abdulqodir_Polvonov


Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси — «Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр»дир».

Имом Термизий ривояти


Моя жизнь будто американские горки, не успеешь и вдохнуть от счастья при взлёте, в тот же момент падаешь или тебя швыряет в стороны.
إنا لله و إنا إليه راجعون.


#бу_ҳақида_ёзмасам_бўлмас_эди^^

Тугади. Барчаси тугади. Қайтиб келмас бўлиб тугади Ин Ша Аллоҳ! Мен бу кунни шу қадар куттимки, кунлар санадим, озгина қолди, жуда оз қолди деб кўп сабр қилдим. Барча сиқилишлар, дедлайнлар, уйқусиз тунлар-у тинимсиз изза қилинишлар, иймон учун курашлар ва кўз ёшлар. Тамом. Шунча йил умримни, асабларимни, соғлиғим-у маблағимни еган бу маскан битти, ва мен қутилдим. Алҳамдулиллааҳ! Бугун шу оятнинг тасдиғини қалбим ила сездим:
فَإِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا

Аллоҳ бундан кейин фақат ўзи рози бўладиган, икки дунёйимга манфаати тегадиган, ва фойдамга ҳужжат бўладиган илм ато этсин ва умматга ҳизматчи қилиб қўйсин! Амийн йа Роббал Аъламийн.


🍂Agar nikohdan kechikkan bòlsangiz, sabr kòrsatgan va oxir-oqibat odamlarning eng yaxshisiga turmushga chiqqan Xadicha onamizni eslang.

🍂Agar turmushga chiqa olmagan bòlsangiz, Maryam onamizni eslang, Alloh uning darajasini bu dunyoda ham, boqiy dunyoda ham kòtargan.

🍂Agar Allohga osiy bòlgan er bilan imtihon qilinayotgan bòlsangiz, Fir’avnning ayoli Osiyoni eslang, Alloh u uchun jannatdan uy qurdirdi.

🍂Agar ajrashgan bòlsangiz, Allohning sòzlarini eslang:
"Agar (ular) ajrashsalar, Alloh òz fazlidan har birini behojat qilur. Alloh fazli keng va hikmatli Zotdir".
(Niso, 130).

🪴Va bilingki, sizning qismatingiz allaqachon yozilgan, shuning uchun umidsizlikka tushmang!


Шайтон олим эди, обид эди, аммо ўтмиши ила фаҳрланиб қарор қабул қилгани ёл бош тортиш бўлди, натижада эса то қиёматгача лаъин бўлди. Ва амалларининг интихоси ҳам шундайдир.
Ўтмишдаги гуноҳлар учун тавба бор, аммо қарорлар ва келажак ўз қўлингда. Тавба қилсанг Аллоҳнинг ҳақ вадаси: баърини кечиради, фаришталарига унуттиради ва барча гуноҳлар ўрнини яхшиликлар ила тўлдиради. Аммо келажагинг учун бўйнингда масъулият бор. Аллоҳ сенга қадарни ўзинг амалларинг ва қарорларинг ила барпо қилишингга изн берган. Ўтмишга эмас келажакка эътиборингни қарат! Қилаётган танловларинг - Сенсан.




"....biz insonlarni qo'lidan tutib jannatga yetaklagani keldik, ko'ksidan itarib jahannamga qulatish uchun emas. Zimmamizda buyuk sabr qilish bor!"

• Ustozalar shiori


Амр ибн Ос родияллоҳу анҳу Муовия родияллоҳу анҳунинг олдига келиб, уни ёнида бир қизчани кўрди ва сўради:

-Бу ким эй Муовия?

У жавоб берди: «Бу менинг қалбимнинг олмачаси ва кўзларим райҳони!»


Яшолмайди одам ҳавосиз;
Яшолмади Одам Ҳаввосиз...


Қаттиққўл ва талабчан устознинг қадрини илмнинг моҳиятини тушунган толиби илмдан сўранг.

Показано 20 последних публикаций.

98

подписчиков
Статистика канала