#Диққат
#Тарқатинг
#мулоҳаза_учун
Энергетик тарифлар 2028 йилгача бошқа оширилмайдими?
Кеча Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳозирги тарифлар харажатларни тўлиқ қоплаш даражасига чиқмагани, энергетика соҳасини субсидиялаш 2028 йилдан тўхтатилишини маълум қилди.
Табиийки, мазкур баёнот камида бир неча саволларни туғдиради.
Биринчидан, энергетикани субсидиялаш яқин 3 йилда тўхтатилмас экан, нима учун энг катта субсидия ўзлаштирилаётган табиий газ бўйича экспорт тўхтатилмаяпти? Нима учун ҳам импорт, ҳам ўзимизда қазилаётган ва бюджетдан субсидияланаётган газ махфий қарорлар ва яна кулранг схемалар билан экспорт қилинмоқда. Олигархик тузилмаларнинг чўнтагини тўлдиришдан ташқари яна қандай иқтисодий асоси бор бунинг? Ўзбек бизнесини газдан узиб хитойга сотишнинг иқтисодий маъносини тушунтириб беринглар.
Иккинчидан, келаси йил апрелдан тарифларнинг навбатдаги оширилиши ҳеч қурса 2028 йилгача охиргиси бўладими? Шонли энергетиклар зараркунанда лойиҳалари ва тинимсиз ўсаётган ташқи қарзларини рўкач қилиб таннархни шиширмасликларига ким кафолат беради, ким бу шонлиларни тийиб туради?
Учинчидан, субсидиялаш давом этар экан, ўзбек солиқ тўловчилари эвазига шаффофликни олишадими? Қачон UzGazTrade ва Ўзэнергосотиш битимлари ва молиявий ҳисоботлари очилади. Қачон бу ёпиқ бассейнлар ўзбек халқига ҳисобдор бўлади? Ё шонлиларнинг ҳомийлари гонконгдаги конторалари орқали бюджетимизни ўзаро сўришда давом этаверадими? Иқтисодиётимизни тубга индираётган энергоколониализмга барҳам бериладими?
Бакироо
@Mahalla_Raisi