МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Маҳалла раисидан:
Маҳалла мурожаатлари
Маҳалла муаммолари
Маҳалла янгиликлари
Маҳалла ҳуқуқи
ва ҳакозолар...
Раис ва админлар билан боғланиш @raisga_murojaat_yuborish_bot

Каналга обуна бўлиш учун:
https://t.me/Mahalla_Raisi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


#Диққат
#тарқатинг
#хотин_қизлар
#тайинлов

Доспанбетова Алма Доспанбетова Томди тумани ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.


Ўроқова Юлдуз Ортиқниёзовна Оқдарё тумани ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг

Кўпчилик агар 300 кВт "свет" ишлатсам ҳаммасини 900 сўм тарифи билан тўлашим керак бўлади деб ўйлашни бошлади.

Ундай эмас.

Дейлик сиз ойига 250 кВт ток истемол қилдингиз, сиз ҳар бир кВт учун 900 сўм, яъни 225 минг сўм тўламайсиз.

Бу вазиятда 200 кВт 450 сўмдан, қолган 50 кВт 900 сўмдан ҳисобланади, яъни 135 минг сўм бўлади.

Бу хабарни нотўғри тушуниб, свет нархи жуда кўтарилиб кетаркан деб юрганларга юборинг.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг
#хотин_қизлар

Бекобод шаҳар ҳокими ўринбосари — оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Назарова Нодира Камилджановна лавозимидан озод этилди.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун депутатлар томонидан қабул қилинди.

Қонунда якка тартибдаги уй-жой қурилган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи 1998-йил 1-июлга қадар эгалланган бўлса, барча ҳудудларда 0,24 гектардан,

1998-йил 1-июлдан 2018-йил 1-майга қадар эгалланган бўлса,


Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида 0,06 гектардан, қолган ҳудудларда 0,12 гектардан ошмайдиган ҳажмда белгиланган.

Якка тартибдаги уй-жой эгаллаган ер участкасининг амалдаги майдони юқоридаги келтирилган ҳажмлардан ортиқча бўлса, ер участкасининг ортиқча эгалланган қисмига томорқа ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун ижара ҳуқуқи эътироф этилади.

@Mahalla_Raisi


Samarqandda Osiyo xotin-qizlari forumi o‘tkaziladi

Ma’lumki,
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Birlashgan Millatlar Tashkiloti Bosh Assambleyasining 78-sessiyasidagi nutqida 2024 yilda O‘zbekistonda xotin-qizlarning boy salohiyatidan foydalanish, jamiyat hayotining barcha jabhalarida ular o‘z imkoniyatlarini ro‘yobga chiqarishida tajriba almashish maqsadida Osiyo xotin-qizlari forumini o‘tkazishni

taklif qilgan edi.

@Mahalla_Raisi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистонда нафақа миқдори оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, 1 майдан бошлаб пенсия ва нафақа миқдори ошади.

Хўш, шундай бўлса, кимларнинг нафақаси кўпаяди ва қанча миқдорда? Саволларга жавоб олиш учун Uzdiplomat.uz мухбири Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мутахассисига юзланди.

“1 майдан бошлаб, Ўзбекистонда электр ва табиий газ тарифларига тўланадиган нархлар ошиши сабабли, айрим фукароларга бериладиган нафақа пули ҳам ўзгаради. Яъни энг кам ёшга доир нафақа олувчилар, боқувчисини йўқотганлар ва иш стажига эга бўлмаган фуқароларнинг нафақаси минимал ижтимоий харажатлар миқдорига етказилади”, - деди агентлик бошқарма бошлиғи ўринбосари Фарруҳ Пардаев.

Ўзбекистонда боқувчисини йўқотганлик ва парваришлаш нафақаси минимал истеъмол харажатларига етказилиб, 621 минг сўмни ташкил қилади.

@Mahalla_Raisi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат
#мулоҳаза_учун

Муштдай болаларни ёшлигидан ҳиёнатга, бир бирини алдашга, севгини ўйинчоқлигига ишонтирмоқчими?

3 ёки 4 синф ўқувчиларини бу каби видеоларни олиш ҳаёлига қаердан келди?

Қуш инида кўрганини қилади деб бекорга айтилмаган бўлса керак.

Мана келажак авлодни ижод намунаси.

Китоб ўқи, билим ол каттани ҳурмат қил дейдиган одам йўқ.

@Mahalla_Raisi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат
#тарқатинг

1 майдан электр энергиясини ишлатганингизга қараб ҳақ тўлайсиз

Ушбу роликда Мадина ва Умида мисолида тежамкорлик камроқ харажатга олиб келиши содда ва тушунарли қилиб кўрсатилган.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг

Оила кодексининг 4 прим биринчи моддасига асосан,

➖ тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оилалар кўп болали оилалар хисобланади.

Агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болалардан бир нафари ёки ундан кўпроғи ўқувчи ёки талаба бўлса ва 22 ёшдан ошмаган бўлса ундай оилалар хам кўп болали оила хисобланади.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг

Зойир тоғамнинг талабалик йилларидан лавҳа (тоғам ҳозирда Тошкент вилояти ҳокими)

«Халқ сўзи» газетасининг 1993 йил 17 апрелдаги сони.

@Mahalla_Raisi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат
#Тарқатинг

Бола пулини олиш бўйича 5 та факт

Яқинларга ҳам юборинг

@Mahalla_Raisi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#диққат
#тарқатинг

Электромобили бор окаларим. Электр энергияси билан зарядлаш бўйича янгилик.

У ёғидан кўра буёғи қизиқ бўлдику.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг
#хотин_қизлар
#тайинлов

Худайбердиева Матлуба Обиджоновна Гулистон тумани ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг
#дунё_сени_тоғангмас

Порани қўлдан олмади, жавондаги ”папка” ичига ташлашни сўради. Табибим ҳам анойи эмас, ўта ҳушёр, қўлга тушса ҳам пул меники эмас, деган важни илгари сурмоқчи бўлган. Шунинг учун ҳам пулга тегмай турган.

Лекин у яширин камерани пайқамади.

@Mahalla_Raisi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат
#тарқатинг

Қарши тумани прокуратураси терговчиси 5.000$ пора олган вақтида ушланди.

@Mahalla_Raisi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат
#тарқатинг

Шавкат Умрзоқов: Тошкент маҳаллалари Сидней тажрибаси асосида ободонлаштирилади

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов Австралиянинг Сидней шаҳри тажрибасидан келиб чиқиб пойтахтнинг маҳалла ва кўчалари ободонлаштирилишини маълум қилди. Реконструкция ишларида Сидней тажрибасига таянилиши айтилмоқда.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг

Президент фармонидан.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

Ҳар бир ҳудуднинг 1 тадан туманида синов тариқасида “Менинг мактабим” лойиҳаси амалга оширилади ҳамда бунинг доирасида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мактабларга БҲМнинг 150 баробарида маблағ ажратилиб, ушбу маблағ 5–11-синф ўқувчилари танловига кўра, электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаблар учун зарур товарларга сарфланади.

@Mahalla_Raisi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#diqqat
#tarqating

Yurtdoshlarimiz 10 ta davlatga borib qonuniy ishlashi mumkin

Xo‘sh, ular qaysi davlatlar, qanaqa ishlar bor, oylik maoshi qancha?

Barcha savollaringizga javoblar xorijdaish.uz saytida.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#тарқатинг

1 июлдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига (АГТКШ) етказиб бериладиган газ нархи 1500 сўмдан 1800 сўмга (+12%) ошади – Ҳукумат қарори

@Mahalla_Raisi

Показано 20 последних публикаций.