#Лирик_чекиниш
Жим тур фалак, эшитгин осмон,
Заминдан бир нидо келяпти!
Жойнамознинг устида пинҳон,
Онам мени дуо қиляпти!
Бало босиб келганда бизни,
Фақат дуо асрайди сизни,
Қулоқ солинг, эшитяпсизми?
Онам мени дуо қиляпти!
Нималарга қўйдингиз иҳлос,
Иҳлоси йўқ бўлмайди халос,
Мусиқани пастланг, илтимос,
Онам мени дуо қиляпти!
Қандай гўзал манзара, кўринг,
Дуо олинг, кўкариб юринг,
Фаришталар жўр бўлиб туринг,
Онам мени дуо қиляпти!
Пулинг бўлса керилма, дўстим,
Давлатингга берилма, дўстим,
Сени шундоқ қилиб қўйган ким?
Онанг сени дуо қиляпти!
Ёнига чоп, тез ўрнингдан тур,
Тугамайди ишинг тушмагур,
Қўлини ўп, кўзларингга сур,
Онанг сени дуо қиляпти!
✅@Magnituspexa
Жим тур фалак, эшитгин осмон,
Заминдан бир нидо келяпти!
Жойнамознинг устида пинҳон,
Онам мени дуо қиляпти!
Бало босиб келганда бизни,
Фақат дуо асрайди сизни,
Қулоқ солинг, эшитяпсизми?
Онам мени дуо қиляпти!
Нималарга қўйдингиз иҳлос,
Иҳлоси йўқ бўлмайди халос,
Мусиқани пастланг, илтимос,
Онам мени дуо қиляпти!
Қандай гўзал манзара, кўринг,
Дуо олинг, кўкариб юринг,
Фаришталар жўр бўлиб туринг,
Онам мени дуо қиляпти!
Пулинг бўлса керилма, дўстим,
Давлатингга берилма, дўстим,
Сени шундоқ қилиб қўйган ким?
Онанг сени дуо қиляпти!
Ёнига чоп, тез ўрнингдан тур,
Тугамайди ишинг тушмагур,
Қўлини ўп, кўзларингга сур,
Онанг сени дуо қиляпти!
✅@Magnituspexa