MAGNIT⚡️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Психология


🧲Магнит - позитив лидерлар танлови!
🧠Онг ости машқлари
📜Ажойиб афоризмлар
📝Руҳий ривожлантирувчи маълумотлар
Taplink: https://taplink.cc/magnituspexa
Admin: http://t.me/muxlis_aloqa_bot
Reklama uchun: @magnituspexa_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


#Буржлар_сўйласа

ҚИЁСИЙ ТАҚҚОСЛАШ: БУРЖЛАР ВА СПОРТ

❤️ Қўй (Архетип: Жанговар) — Бокс. Қўйлар ҳал қилувчи зарбалар беришга ва ғалаба қозонишга тайёр. Улар фаол, тўғридан-тўғри ва доимо биринчи бўлишга интилади.

❤️ Бузоқ (Архетип: Барқарорлик) — Йога. Бузоқлар хотиржамлик ва мувозанатни яхши кўради. Шундай экан, улар учун аста-секинлик ва уйғунликни талаб қиладиган йўналишлар идеал.

💋 Эгизаклар (Архетип: Коммуникация) — Теннис. Ҳар доим ҳаракатда ва мулоқотда бўлишни ёқтирадиган Эгизаклар учун бу спорт энг яхши танлов. Тезлик ва мослашувчанлик уларнинг кучли томонлари.

💋 Қисқичбақа (Архетип: Ғамхўрлик) — Сузиш. Қисқичбақалар сув остида ўзини хотиржам ва хавфсиз ҳис қилади. Улар учун сузиш ўз ҳиссиётларига шўнғиш ва уйғунликка эришиш имконияти.

💋 Арслон (Архетип: Етакчилик) — Футбол. Табиий лидер бўлган Арслонлар жамоани бошқариш ва диққат марказида бўлишни яхши кўради. Футбол уларга ўз харизмасини намоён қилиш имкониятини беради.

😄 Сунбула (Архетип: Мукаммаллик) — Пилатес. Сунбўлалар деталларга аҳамият беради, улар учун мукаммаллик муҳим. Пилатес уларга аниқлик ва танани мустаҳкамлаш имкониятини тақдим этади.

😊 Тарози (Архетип: Мувозанат) — Фигурали учиш. Тарозилар гўзаллик ва эстетикани қадрлайди. Бу спорт уларга нафосат, мувозанат ва ижодкорликни уйғунлаштириш имконини беради.

🫶 Чаён (Архетип: Интенсивлик) — Тоғга чиқиш (скалолазание). Чаёнлар синовларни яхши кўради ва ўз кучини ҳис қилишни истайди. Ушбу спорт уларга қийинчиликларни енгиб ўтиш ва назорат ҳиссини уйғотади.

💋 Ўқ отар (Архетип: Саёҳатчи) — Камондан отиш. Ўқ отарлар аниқлик ва маqsад сари интилишни қадрлайди. Камондан отиш уларга диққатни жамлаш ва интилишни кучайтириш имконини беради.

❤️ Тоғ эчкиси (Архетип: Сабр-тоқат) — Марафон. Узоқ муддатли мақсадларга эришишни ёқтирадиган тоғ эчкилари учун марафон идеал. Бу спорт уларнинг чидамлилик ва иродасини намоён қилади.

💋 Қовға (Архетип: Оригиналлик) — Паркур. Далвлар эркинлик ва ноодатий спорт турларини ёқтиради. Паркур уларнинг ижодкорлиги ва стандартлардан ташқари ёндашувини намоён этади.

💋 Балиқ (Архетип: Интуиция) — Серфинг. Балиқлар сув билан боғлиқ ва табиат ритмини ҳис қилади. Серфинг уларга океан билан уйғунликка кириш ва интуициясини ошириш имкониятини беради.

✍🏻 Камола

@Magnituspexa


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тавсия

🩷Шундай улуғ кунларда ота-онангизни дуоларини кўпроқ олинг, уларнинг дуолари ўқ, нишонга аниқ тегади...

@Magnituspexa


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Кун_ҳақиқати

Нима фарқи бор, ким кучлироқ, ким ақллироқ, ким гўзалроқ?
Ахир, охир оқибат, сен бахтлимисан ёки йўқми, фақат шу нарса маъно касб этади.
Ҳеч қачон биров билан ўзингизни солиштирманг, у босган тиконларни сиз босолмассиз ….

✍🏻Гулхаё Норкулова

@Magnituspexa


#Ривож

Инсон онгостида ўртача ҳисобда 5000 та алам ва нафратдан шикастланган нейрон толалари мавжуд бўларкан.
Қалбдаги зирапчалар мана шу нейронлар билан боғлиқ, ҳатто иккаласи битта тушинча.

Агар инсон ҳатто биттагина захарланган нейрон толасини тозалай олса, оламнинг серобгарлик эшиклари унга бирин кетин очилишни бошлайди! Омад ва муваффақият худди сизни қувлаб юргандек бўлади!

Аслида, бу ҳақиқатни кўпчилик билади. Лекин бунга амал қилмайди. Сабаби нима эканлигини биласизми? Жавоби оддий: Чунки кўпчилик қийинчиликларсиз ҳаёт кечиришига ўзига рухсат бера олмайди, ҳатто бунга ўзини муносиб эмас деб ҳисоблайди.

Сиз-чи? Сиз қайси йўлни танлайсиз?

@Magnituspexa


#Кун_ҳикмати

Ҳамма ишда реалист бўл. Фақат дуода ундай эмас — дуода ақл бовар қилмас нарсаларни ҳам сўра ва кут!

@Magnituspexa


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Кайфият

🌟Бир оғиз сўз дегин...
Ўша сўзингдан,
Мингта ишқ изҳорин ўқиб олайин.
Гапирмай турсанг ҳам, нафасларингдан,
Чиройли бир қўшиқ тўқиб олайин...

@Magnituspexa


#Тарона

😊Шохидамас, баргида юрадиганлар учун 😊

@Magnituspexa


#Хайрли_кун

😀 Aгар бугун қувониб кулмаган бўлсангиз демак бугун сиз яшамагансиз.

- Қаттиқроқ ва баландроқ кулишни ўрганинг.

- Вилям Жеймс айтган экан: "Биз бахтли эканимиз учун кулмаймиз, биз кулганимиз учун бахтлимиз."

@Magnituspexa


#Тавсия

Уйқу – бу шунчаки дам олиш эмас, балки организмни қайта тиклаш, гормонларни мувозанатлаш ва онгни тозалаш жараёни. Ҳар бир соат, ҳар бир фазада танамиз турли безлар орқали муҳим гормонлар ишлаб чиқаради. Энди, қадамма-қадам, бу жараённи таҳлил қиламиз.

Уйқу ва Гормонлар: Тананинг Тунги Симфонияси

1. Соат 21:00 – 23:00

Бу вақтда эпифиз бези мелатонин ишлаб чиқара бошлайди.

Мелатонин – уйқу гормони бўлиб, у кун тартибини созлайди, ички соатни тартибга солади.

Агар мелатонин кам ишлаб чиқарилса, инсон уйқусизликка, эрта қаришга ва стрессга мойил бўлади.


Маслаҳат:

Кечқурун ёруғликни камайтириш (айниқса, телефон, ноутбук экранларидан узоқлашиш).

Ой ёритган осмонга қараб, атрофни ҳис қилиш.

мисол учун:

Олтинчи ҳис уйғонадиган вақт
Мелатонин кўпайганда, инсоннинг ички ҳиссиётлари кучаяди. Бундан келиб чиқиб, қадимги суфийлар ва йога усталари тунги сукунатида медитация қилишган. Бу вақтда тананинг жимлиги онгни аниқлаштиради.

2. Соат 23:00 – 02:00

Бу вақтда ўткир регенерация жараёни бошланади.

Жигар ва буйраклар тозаланади.

Иммунитет мустаҳкамланади (лейкоцитлар фаол ишлаб чиқарилади).

Ўсиш гормони (GH) чиқади – тўқималарни қайта тиклайди, мушаклар ўсишини таъминлайди.

Нима бўлади, агар бу гормон кам бўлса?

Мушаклар ва тўқималар тикланиши сустлашади.

Иммунитет пасаяди, организм инфекцияларга мойил бўлади.

Маслаҳат:

Ухлашдан олдин оғир овқат истеъмол қилмаслик.

Тартибли уйқу режимида ётиш.

мисол учун:

Қувватни қайта тиклаш даври
Табиатда, дарахтлар ҳам кечаси ўзига керакли қувватни тўплайди. Агар бутун тун шамолдан титраб чиқса, эрталаб қуриб қолади. Инсон ҳам шундай – тўғри дам олмаса, ички энергияси йўқолади.

3. Соат 02:00 – 05:00

Бу вақт ўпка ва нафас йўллари тозаланадиган палла.

Кортизол (стресс гормони) бу вақтда энг паст даражага тушади.

Бўйрак усти безлари тозаланади.

Қон айланиши максимал даражада сукунатда бўлади.

Агар бу вақтда инсон ухламаса:

Эрталаб турганда асабийлик, асаб тизимида чарчоқ бўлади.

Организм токсинларни яхши чиқаролмайди.

Маслаҳат:

Агар ухлай олмасангиз, юрак орқали нафас олиб, нафасни секин-аста назорат қилиш.

мисол учун:

Теран сувлар тиниқ бўлади
Шовқинсиз сукунатда онгимиз тинчланади, худди теран кўлдаги сувлар каби. Бу вақтда ой юзи сувда акс этгандек, инсон ўзининг ҳақиқий ҳолатини кўра олади.

4. Соат 05:00 – 07:00

Бу вақт энергия уйғониш палласи.

Кортизол қайта ўсиб, уйғонишга ёрдам беради.

Допамин ва серотонин ишлаб чиқилади – кайфият ва мотивация учун жавобгар гормонлар.

Агар бу вақтда ухлашда давом этсангиз:

Кун давомида уйқувчанлик ва зўриқиш бўлади.

Тана "ғайратсиз" ҳолатда қолади.

Маслаҳат:

Бу вақтда эрталабки машқ қилиш, чуқур нафас олиш ва юриш.

Шукур ва ниятлар билан кунини бошлаш.

мисол учун:

Қуёш чиқаётганини кузатиш
Бу вақтда қушлар сайрайди, қуёш енгил нурларини сочади. Агар инсон бу қуёш нурларидан фойдаланса, руҳий ва жисмоний мувозанатини топади.

Хулоса: Уйқу – Бу Инсоннинг Табиий Тавба Жараёни

Уйқу – бу тана ва онгнинг ҳар куни қайта туғилиши. Ҳар бир соатда бизнинг танамиз ва руҳимиз уйғонади, дам олади ва тозаланади. Лекин бу жараёндан фойдаланиш учун инсон табиий режимда яшаши керак.

✅ Тунда ухлаш – табиат қонунларига мос бўлиш демак.
✅ Кечки экранлар, стресс, бетартиб овқатланиш – табиий уйқу жараёнини бузади.
✅ Эрталаб уйғониш – руҳ ва танага куч бағишлайди.

Ҳаёт – бу нафақат ухлаш ва уйғониш, балки ҳар бир сонияда онгли яшашдир. Ҳақиқий уйқу онгли уйғонишга олиб боради.

T.me/magnituspexa


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрли_тонг

❤️Тонг ёруғ юзли инсонга ўхшайди. Кўрсанг қувониб кетасан. Бутун борлиқ ҳам шундай тонгни ҳис қилиши билан ажиб бир шаклда намоён бўлади. Худди ҳамма тонгни қаршилаш учунгина яшаётгандай.🥰
🌹Бугун тонг отган бўлса, демак ҳаётингизнинг энг гўзал палласи билан бирга бўлибсиз.
Ўзингизни қидиришдан чарчаманг. Тонг каби ўзингизни кашф қилинг. Сиз дунёга бежиз келмагансиз! Бунда бир ҳикмат бор!
♥️♥️♥️ Хайрли тонг азизим! Хайрли кун!

@Magnituspexa




#Хайрли_тун

-Сендан хавотир олса гўзалми ёки сенинг хавотир олишинг гўзалми...?
-Дуоларда бўлиш гўзал азизим!😍
Ур, йиқ, синдир,қўлингдан келса дунёни тескари айлантир, аммо бир кўнгилдан жой олмасанг дуолардаман дема....
Севиб, қадрлаб, авайлаб, ҳурмат қилиб бир инсон кўнглини обод қилсанг, энг буюк ҳаж сеники...❤️
Эй севгили, дуолар ижобат бўладиган ойда сўзларга эмас, қалбларга жойлан...
✨Хайрли тун

@Magnituspexa


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Лирик_чекиниш

⚡ Қўрқоқларнинг бўлмас душмани..

@Magnituspexa


#Тест_жавоблари

Агар сиз №1га ёрдам берсангиз!

Сиз ўтмиш анъаналарига мос келадиган жуда юксак ахлоқли инсонсиз. Ҳаётда ҳар доим ҳар бир қарорни диққат билан кўриб чиқадиган рационалистсиз. Сиз жуда билимлисиз, шунинг учун ҳаётда тез-тез учраб турадиган адолатсизликка чидашингиз баъзан қийин.

Агар ёрдам берсангиз №2

Сиз болалар ҳар доим биринчи ўринда эканлигига чинакам ишонадиган жуда меҳрибон инсонсиз. Сиз улар интригаларга аралашиб, бир-бирларига хиёнат қилишга мойил бўлган катталардан кўра чиндан ҳам самимий ва ожиз эканига ишонасиз. Ҳаёт сиз учун осон эмас, чунки баъзида пушти рангли кўзойнак тақасиз ва уларни умуман ечишни хоҳламайсиз.

№3 ёрдам берсангиз

Сиз жиддий ва масъулиятли одамсиз. Меҳнаткашликка мойилсиз, шунинг учун ҳақиқатан ҳам муаммога дуч келган бошқа одамга ёрдам бериш сиз учун қийин эмас. Дўстларингиз кўп, чунки одамларни илҳомлантирасиз. Сиз яхши раҳбар бўлишингиз мумкин!

Агар ёрдам берсангиз #4

Сиз бошқаларга ёрдам беришдан завқланадиган одамсиз. Сиз ўзингизни керакли ҳис қилишни ёқтирасиз. Бу сизга тириклик туйғусини беради. Сиз эътиборни яхши кўрасиз, шунинг учун ўзингизни бутун улуғворлигингиз билан кўрсатиш имкониятини қўлдан бой бермайсиз!

@Magnituspexa


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ҳақиқат
@Magnituspexa


#Ибрат

Ҳасан Басрий айтадилар:

«Бир куни бозорга тушдим. Юким оғир бўлгани сабабли ҳаммол ёлладим.
Бозордан то уйга етгунимизга қадар унинг тилидан икки сўз тушмади:
- “Алҳамдулиллаҳ”, “Астағфируллоҳ”.

Қизиқиб сўрадим:
- “Ҳой сен!
Тўтиқуш каби икки сўзни қайтаряпсан! Нима, бундан бошқа нарсани билмайсанми?”.

У айтди:
“15 пора Қуръон ёдлаганман. Қарасам кунимиз шу икки ҳолатдан ташқари бўлмас экан!
Мана бир ҳолат:
- “Осмондан ерга неъмат тушар экан.
Яна бир ҳолат:
- “Ердан осмонга гуноҳ кўтарилар экан. Тушганига ҳамд, кўтарилганига истиғфор айтаман”.

Шунда Ҳасан Басрий ўзларига-ўзлари дедилар;
«Субҳаналлоҳ, эй Ҳасан, У сендан ҳам фақиҳроқ экан»...

@Magnituspexa


#Тафаккур

Айтишларича, олдинги замонларда она боласини эмизмоқчи бўлса "Бисмиллоҳ"ни айтган, сўнг гўдакни улғайганда катта инсон бўлишини ният қилиб, унга кўкрак тутган.

Шижоатли жангчи, ё кучли олим ва ёки маҳоратли йўлбошчи бўлишини кўнглидан ўтказган. Шу туфайли аждодларимиз буюк бўлишган.

Бугун эса аёлларимиз болаларини ухлатиш ниятида эмизмоқдалар. Шунинг учун умматнинг катта қисми уйқуда.


@Magnituspexa


#Мулоҳаза
#Аёллар_учун

Аёлнинг кучлилашиши бу аслида унинг ожизлигидир.
Унинг ожизалиги эса, бу унинг кучли тарафидир!

Баъзида "Кучли Аёл" иборасини эшитсам трактор каби ер ҳайдаётган ёки юк машинаси каби устига оғир юк юкланган Малибу кўз олдимга келади.
Чунки Малибу оғир ишлар учун яралмаган, у яралиш моҳиятига кўра гўзаллик ва фаровонлик белгисидир.
Агар у ўзини трактор каби кучли ҳисоблашга тушса ва ер ҳайдамоқчи бўлса бу аслида унинг кучлилигини эмас, қадрсизланишини яъни, ўз даражасидан пастга тушганини, хор бўлаётганини кўрсатади.

Афсуски, бугун бизнинг халқимиз орасида ҳам айим аёлларимиз Асл фаришталик ҳилқатини англай олмасликлари сабаб, ўзларига тегишли бўлмаган азоб-уқубатлар гирдобида яшашга мажбур бўлишмоқда. Ҳамда оиланинг илоҳий эзгулик энергияси таъминотчи вазифасини унутишлари оқибатида оилаларда бахт атмосфераси йўқолмоқда.

Азиз аёллар сизлар гўзаллик, нафосат, софлик, беғуборлик ва ҳотиржамлик белгисисиз. Чунки булар сизнинг яралиш моҳиятингизга кўра қалбингизда чексиз миқдорда мавжуд. Ерлашишга уринганингиз сари ўзингизни аслиятингизни блоклайсиз ва ўз қадрингизни пастга туширасиз ҳамда, аслида кучли аёлга эмас, жисмоний ожизага айланасиз.
Қанчалик, ўзингизни жисмоний энергияларга нисбатан ожизалигингизни қабул қилганингиз ва ўзингиздаги фаришталик хислатларингизни ишлатишни бошлаганингиз сари, шунчалик аслида сиз асл қадрингизни ва қудратингизни оширасиз!

@Magnituspexa


#Психологик_тест

Шахсият тести: биринчи бўлиб кимга ёрдам берасиз?

@Magnituspexa


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ривож

🧩Руҳи руҳингизга яқин жуфтингиз билан тасодифан учрашмайсиз...

@Magnituspexa

Показано 20 последних публикаций.