****
БОБУР МИРЗО ФАЗИЛАТЛАРИ
Буюк тарихчи олим Абдулҳай Лакҳнавий-Ҳасаний “Нузҳат ул-хавотир” (“Хотиралар сайри”) асарида ёзади:
“У зотнинг исмини ҳазрати Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор ўзлари Заҳируддин Муҳаммад деб қўйганлар, лекин туркий халқлар орасида Бобуршоҳ деб машҳур бўлган, жуда кўп илмларда денгиздек илм олган. Унинг фиқҳи Ҳанафийда (Ҳанафий мазҳаби асосида) “Мубайян” номли асари бўлиб, унга шайх Зайнуддин ал-Хавофий “Мубаййин” деган шарҳ ёзган”.
БОБУР МИРЗОНИНГ ИСМИ
Баъзи мақоланавислар у кишининг номини арабча ز (З) ҳарфи билан ёзиб, нотўғри маъно бермоқдалар. Ҳолбуки, “Заҳир” (ظَهِيىر) – сўзи арабча зо ظَ (изғи), ҳои ҳавваз هِ , йо يى ро ر ҳарфлари билан ёзилади; бу – таянч бўлувчи, суёвчи, суянчиқ, орқа бўлувчи, кўмакдош, ёрдам берувчи деган маънодадир. Заҳируддин – диннинг таянчи, дин ёрдамчиси, динга орқа бўлиб, уни суёвчи, динни қўллаб-қувватловчи деган маънони ифодалайди. Бобур Мирзо фаолиятини ўргансак, исми жисмига жуда мувофиқ эканини англаймиз.
XVI аср тазкираларидан бўлмиш Ҳасанхожа Нисорий «Музаккири аҳбоб» (“Севимли зотлар ёдномаси”) асарида айтади:
“Бобур подшоҳнинг фазилатлари бисёр ва камолотлари бешумордир. Аруз хусусида ёзган рисоласи (“Рисолаи аруз”) бир денгиздирки, ичи жавоҳиру дурлар билан тўладир. Фиқҳ масалаларини яна бир рисолада мубайян қилганки, ёзувчиси донишмандлигидан нишонадир. Туркий ва форсийда яхши шеърлари бордир. Ўшал фиқҳ рисоласининг номи ҳам «Мубайян»дир» .
Ҳасанхожа Нисорий яна ёзади:
“Подшоҳнинг Нақшбандия (тариқати) олий хонадонига иродат нисбати бор эди. Юқори шон-шавкатли бобоси ва салтанат нишонли отасининг ҳазрати Хожа Аҳрорга иродати бўлган. Бобур подшоҳ ҳам бу улуғлар хонадонига нисбатан иззат-икромни соатма-соат оширар ва бирор дақиқа бу ишни канда қилмас ва ғафлатда қолмас эди”...
(давоми бор)
УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
("Бобур Мирзо ва маънавият" китобидан)
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•