****
МАЪНАВИЙ ХАЗИНАЛАР СОҲИБИ
Қомусий аллома, беназир фақиҳ, дилбар шоир, маърифатли шоҳ ва моҳир саркарда, жонфидо ота Заҳируддин Муҳаммад Бобур шахсияти салкам беш асрдан бери жаҳон аҳлини ҳайратга солиб келади.
Шоҳ Бобурнинг ҳукмдор, олим ва шоир сифатида маънавият, маърифат, илм-фан ва ободонлик соҳаларида қилган хайрли ишлари китобларда, ёдномаларда баён қилинган. Бу хазматлар тафсилотини “Бобурнома” асаридан ҳам англаш мумкин.
Бобур Мирзонинг жаҳон маънавий ҳаётига улкан ҳисса бўлиб қўшилган энг муҳим хазиналари унинг асарларидир. Булар асосан беш китоб: 1) Девон, яъни шеърлар мажмуаси, маснавийлар; 2) қомусий ёднома асари – “Бобурнома”; 3) буюк фиқҳий асари – “Мубайян”; 4) “Аруз рисоласи” (“Муфассал); 5) Атоқли хожагон-нақшбандия муршиди комили ҳазрати Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор (қуддиса сирруҳу) қаламига мансуб “Волидийя” асари назмий таржимаси – “Рисолаи Волидийя таржимаси” ва номалар (мактублар) каби маънавий-маърифий хазиналардан иборат.
(давоми бор)
УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
("Бобур Мирзо ва маънавият" китобидан)
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•