ИККИ МУХАММАС
*** *** ***
КЎКРАГИМДУР СУБҲНИНГ ПИРОҲАНИДИН
ЧОКРОК...
(Ҳазрат Навоий ғазалига мухаммас)
Лабларим кундуз жазийра даштидин қақроқрок,
Нолишим шом қушларининг зикридин дарднокрок,
Кўзларим бемор тунидин субҳига муштоқрок,
Кўкрагимдур субҳнинг пироҳанидин чокрок,
Кирпигим шабнам тўкулган сабзадин намнокрок.
Истарам, бўлсам хазон, то бехазон кўрдум сени,
Дам-бадам дардим кўпайсун, то омон кўрдум сени,
Истарам, то ер бўлай, то осмон кўрдум сени,
Бу кўнгил ғамнокидин то шодмон кўрдум сени,
Истарам ҳар дамки, бўлғай хотирим ғамнокрок.
Бўлса кўнгил пок омонатлар учун тахти амин,
Ғам учун шундоқ мусаффо тутса ошиқ оламин,
Бас, илоҳий ишқ учун лозим нечоғ покроқ замин,
Лайли андин қўйди Мажнун кўнглида рахти ғамин,
Ким, йўқ эрди манзил ул водийда ондин покрок.
Мос эрурми гулга гулу дурга дуру ашкка ашк? –
Безарар бехавфу бебок улфатинг топилса кошк!
Гул тикандин этмас ор, ҳуснига соқчи бўлса рашк,
Ўйла мужгон ханжариға ёпишубдур дурри ашк,
Ким, магар андин ятиме йўқтурур бебокрок.
Севгидин эҳсон олурда бандилар мўлдур санга,
Балки, олмоқ қасди бирла ғайри эл элдур санга,
Жон бериб, жон олмоқ аммо не гўзал феълдур санга,
Лабларингдин жон олурда барча эл қулдур санга,
Жон берурда бир қулунг йўқ бандадин чолокрок!
Қилмагай ҳаргиз назар ул кун ҳаво элига чарх,
Бас, фанони этди йўл аввал бақо аҳлига чарх,
Хок этиб сочгил мени аҳли вафо йўлига, чарх,
Одамийлик туфроғин берса фано елига чарх,
Оҳким, йўқтур киши аҳли вафодин хокрок.
Неча беркитсанг, кўнгил ганжи яна кўпроқ бўлур,
Очилиб оламга, зулм ўтган сари, порлоқ бўлур,
Тикса маъно оғзини, Мирзо, бу иш қандоқ бўлур? –
Неча уқлосанг, Навоий кўнгли захминроқ бўлур,
Кўрмадук захмеки, тиккан сойи бўлғай чокрок.
1985
ДОИМО РАСМИ МУҲАББАТ
БОР ЭМИШ...
Ҳазрат Навоий ғазалига мухаммас
Аслимиз туфроғ эрур, тўздурма кўп,
Ҳасратим чангин яна ошурма кўп,
Еру кўкни чанг ила тўлдурма кўп,
Жавр ўқин хоки танимға урма кўп,
Кўкка бу туфроғни совурма кўп.
Шарбати васлига борму қонмагим?
Бир олов сиррин етар ўрганмагим,
Бас, на ҳолат икки ўтда ёнмагим:
Ишқдин басдур манга ўртанмагим,
Ҳажр барқи бирла ҳам куйдурма кўп.
Қошларин бил, эй дил, меҳроби назар,
Кўзларин де, эй тил, офтоби назар,
Гарчи кўп оламда асҳоби назар,
Юзига, эй кўз, чу йўқ тоби назар,
Бас, анинг сори боқиб телмурма кўп.
Юзларингдин важҳи пинҳон истадим,
Кўзларингдин сирри осмон истадим,
Қатра сувдин шавқи уммон истадим,
Нўши лаълингдин агар жон истадим,
Бу гуноҳ учун мени ўлтурма кўп.
Гарчи севги ҳосили озор эмиш,
Ҳар киши муҳтожи ишқу зор эмиш,
Одаму Ҳаввога бул ҳис ёр эмиш,
Доимо расми муҳаббат бор эмиш,
Бизни ушбу журм учун ёзғурма кўп!
Кўрмадим устози фикрат, жуз фироқ,
Топмадим мулки қаноат, жуз фироқ,
Ўртада йўқдур масофат, жуз фироқ,
Васлига чун йўқ ниҳоят, жуз фироқ,
Бас, вафо аҳлин қошингдин сурма кўп.
Дилдаги ҳар ёғду – Холиқ амридин,
Ҳам йиғи, ҳам кулгу – Холиқ амридин,
Олганинг ҳар улгу – Холиқ амридин,
Ҳеч иш ўлмас айру Холиқ амридин,
Илтижо махлуққа келтурма кўп!
Эй ғариб, нафсим, чекил, қилғил сукут,
Ҳар тилак бўлса, юзинг Раббингга тут,
Ҳар тиланчи бир тилаб, ўтгай-ку зуд,
Эй гадо, чун «Шайаллиллоҳ!» дединг, ўт,
Айлабон ибром, боқиб турма кўп!
Бас, бани Одам баробар, муҳтарам,
Руҳни Ҳақдин ўзгага этма қарам,
Боқ, азизлар не демиш, шўрлик танам:
«Тут гадолиғни, Навоий, муғтанам,
Шоҳлар оллинда бош индурма кўп!..»
1985
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•